UZ

Сўнгги янгиликлар

15:37Футбол ҳаками четлаштирилди? Мен 10 йил олдин ҳам шунақасини кўргандим...  9 15:34"Ашхобод-2017". Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун Афғонистон билан ўйнайди   3 15:22Ашхобод-2017. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокларидан LIVE  3 15:14"Реал"нинг "Бетис"га қарши қайдномаси эълон қилинди (фото)  12 14:40Nike Team vs Adidas Team. Қайси жамоа кучлироқ бўлади?  34 14:29Ҳакамликдан бутунлай четлатилган Рустам Бобомуродов: "Виждоним тоза, ўша вазиятда юз фоиз пенальти йўқ эди"  126 14:16"Бухоро"га қарши тайёргарлик давом этади   15 14:03"Барселона" "Эйбар"га қарши баҳсда махсус футболкаларда майдонга тушди (фото)  17 13:50МЮ «Рома»нинг 21 ёшли футболчисини кузатмоқда  1 13:30Карикатура. ПСЖ болалар боғчасига айланди  12 13:17Тайёрлов гуруҳлари. “Машъал” жамоаси ёш футболчилари сафарда ғалаба билан қайтишди  1 13:08«Барселона» – «Эйбар». «Камп Ноу»га 2011 йилдан буён энг кам одам келди  16 13:05Карло Анчелотти: «Хамес ҳали тўлиқ тайёр эмас»  6 12:37ФИФА «Челси»дан гумон қилмоқда  5 12:20Паулиньо: «Дунёнинг энг кучли футболчиси билан бирга ўйнаш - ўзгача»  32

14 май 13:20
Янгиликлар

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 8-тур статистикаси!

7-8 май кунлари биринчи лиганинг “шарқ” минтақасида 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Унда мухлислар бир қатор қизиқарли ва шу билан бирга кескин курашларга бой кечган баҳсларга гувоҳ бўлди. Одатдагидек турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

 “ЛОКОМОТИВ-БФК”ГА ТЕХНИК МАҒЛУБИЯТ
8-турдаги ўйинларга қисқача тўхталиб ўтадиган бўлсак, Чустда маҳаллий “Чуст-Пахтакор” Тошкентнинг “НБУ-Осиё” жамоасини қабул қилди. Учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очган мезбонлар якунда жавоб тўпини ўтказиб юбориб 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди. Ўз уйида қимматли икки очко йўқотган “Чуст-Пахтакор” негадир бу мавсум ўзини кўрсата олмаяпти. Бу кетишда жамоа ҳаттоки кейинги босқичга ҳам чиқиши даргумон. Бу эса бош мураббий Виталий Легайни хушёрроққа чақиради. Жаъфар Ирисметов бошқарувидаги “банкирлар” эса турдан-турга кучайиш қилмоқда. Жамоа 8-турдан сўнг турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди.

Тошкент кичик дербиси мақомини олган “Локомотив-БФК” – Оқ-тепа” учрашуви  голларга бой тарзда кечди. Стадионга келган мухлислар биринчи бўлимнинг ўзида 5та голга гувоҳ бўлди. Иккинчи  таймда эса яна 4та гол урилган. Лекин яқинда ПФЛ “Локомотив-БФК”нинг 5:4 ғалабасини бекор қилиб, “Оқ-тепа”га техник ғалаба ёзди. Бунинг сабаби сифатида “Локомотив-БФК” таркибида сариқ карточкалари 4тага етган Сарвар Сафаров ўйнаган ва  учрашувдаги биринчи голни ҳам айнан ушбу футболчи урган.

“Қўқон-1912” олий лига сари дадил қадам ташлашда давом этмоқда. Жамоа ортда қолган турда “Пахтакор-2”ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб турнир жадвалидаги ўрнини мустаҳкамлади.

Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоаси бу турда кутилмаганда “Истиқлол”га очко улашиб юборди. Ўз майдонида осонликча мағлуб бўлмайдиган клуб 8-турга келиб пскентликлардан мағлубиятга учради.

Биринчи лига жамоалари орасида бу йил барқарор ўйин кўрсатаётган “Хотира-79” мазкур турда “Обод” меҳмони бўлди ва ўзи учун керакли бўлган уч очко билан қайтишга муваффақ бўлди. Таркиб жиҳатдан барқарор бўлган уйчиликлар шунга монанд натижа кўрсатмоқда.

“Бунёдкор-2” – “Косонсой” баҳси жуда ҳам қизиқарли руҳда ўтгани аниқ. Негаки бу учрашувда жами 8та гол қайд этилган. Футболнинг кўрки эса албатта голлардир. Эътибор беринг майдон эгалари шу куни ҳакам томонидан қўшиб берилган 4 дақиқа ичида иккита гол уриб “Косонсой”ни ғалабадан маҳрум эта олдилар. Бунақаси кўпинча Англия премьер лигасида кузатиларди. Лекин бизнинг биринчи лигада ҳам шундай холатлар кўп учрамоқда. Сўнгги дақиқада урилган голлар табиийки мухлисларни ҳам катта ҳаяжон остида ушлаб туради. “Бунёдкор-2” – “Косонсой” 4:4.

ГОЛЛАР
* 8-турда бўлиб ўтган 7та ўйиндаги голлар сони(“Локомотив-БФК” – Оқ-тепа” баҳсидаги голлар бекор қилинган – И.Р) 17тани ташкил этди. Бу ҳар бир учрашувга ўртача 2,42тадан гол демакдир.
* Мезбон жамоалар бу турда ҳаммаси бўлиб, 9та тўп киритишга муваффақ бўлди. Уйда энг кўп гол урган жамоа “Бунёдкор-2” бўлди, 4та!
* Меҳмон жамоалар ҳисобига эса 8та гол ёзилди. Ундан 4тасини “Косонсой” футболчилари уришга эришди.
* Турнинг энг тезкор голи 9-дақиқада юз бериб, унга “Қўқон-1912” ҳужумчиси Умид Қодиров муаллифлик қилди.
* Аксинча турнинг энг сўнгги голини  “Бунёдкор-2” футболчиси Нодир Мавлонов  90+4-дақиқада киритгани билан эсда қолди!
* Мазкур турда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаган  жамоа “Қўқон-1912” ва “Хотира-79” бўлди!
* Шунингдек ушбу турда дублга эришган футболчилар сони 4тани ташкил этди. Улар қуйидагилар:
Дилшод Аҳмадалиев (“Бунёдкор-2”)
Даврон Исоқов (“Косонсой”)
Абдураззоқ Жўраев (“Косонсой”)
Умид Қодиров (“Қўқон-1912”)
* Эътиборлиси ушбу футболчиларнинг жамоаси бу турда мағлубиятга учрамаган!

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШЛАР
* Ушбу турда қайд этилган сариқ карточкалар ҳақида тўхталадиган бўлсак, ҳакамлар жами 27 нафар футболчини сариқ билан сийлаган! Бу ҳар бир учрашувга ўртача миқдорда, 4,5тадан огоҳлантириш демакдир!
* Мезбон жамоаларнинг 13та ўйинчисига сариқ кўрсатилган бўлса, қолган 14та сариқ карточка меҳмон жамоалар ҳисобига ёзилган!
* Эътиборлиси “УзДонгЖу” ва “Хотира-79” жамоалари 8-турни огоҳлантиришларсиз ўтказди!
* “Бунёдкор-2” – “Косонсой” баҳсида энг кўп сариқ карточка кўрсатилган. Ҳар иккала жамоаан 4тадан футболчи огоҳлантирилган!

МУХЛИСЛАР
“Шарқ” минтақасининг 8-тур ўйинларига жами 8794 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 1465тадан мухлис кирганини англатади! Албатта бу жуда ҳам оз натижадир.

Турнинг энг кўп томошабин тўплаган ўйини «Қўқон-1912» – «Пахтакор-2» – 3:0 баҳси бўлди. Қўқондаги стадионга ушбу учрашувни кўриш учун 7231та томошабин қадам ранжида қилгани ўйин қадномасида кўрсатиб ўтилган.

Аксинча ушбу турда энг кам ишқибоз кирган ўйин «Бунёдкор-2» – «Косонсой» бўлди. 4:4 ҳисобида якунланган учрашувга атига  41 нафар томошабин ташриф буюрган!
 
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Чуст-Пахтакор»  – «НБУ-Осиё»  – 1:1. 621 томошабин.
«Локомотив-БФК» – «Оқтепа» – - : +. 44 томошабин.
«Қўқон-1912» – «Пахтакор-2» – 3:0. 7231 томошабин.
«Уз-Донг-Жу» – «Истиқлол» – 1:2. 723 томошабин.
«Обод» – «Хотира-79» – 0:1. 134 томошабин.
«Бунёдкор-2» – «Косонсой»– 4:4. 41 томошабин.

8-ТУРДАН КЕЙИНГИ ВАЗИЯТ

1

ҚЎҚОН-1912 (Қўқон)

8

5

3

0

15-3

18

2

ОҚТЕПА (Тошкент)

8

5

1

2

13-8

16

3

ХОТИРА-79 (Уйчи)

8

5

1

2

11-6

16

4

НБУ-ОСИЁ (Тошкент)

8

4

1

3

11-9

13

5

КОСОНСОЙ (Косонсой)

8

4

1

3

17-14

13

6

ОБОД (Тошкент)

8

4

0

4

12-11

12

7

УЗ-ДОНГ-ЖУ (Андижон)

8

4

0

4

12-11

12

8

ИСТИҚЛОЛ (Тошкент)

8

3

1

4

13-18

10

9

БУНЁДКОР-2 (Тошкент)

8

2

2

4

10-13

8

10

ЧУСТ-ПАХТАКОР (Чуст)

8

2

1

5

8-14

7

11

ЛОКОМОТИВ-БФК (Тошкент)

8

1

3

4

4-9

6

12

ПАХТАКОР-2 (Тошкент)

8

1

2

5

5-15

5



ТЎПУРАРЛАР:
Исроил Турсунов (“Истиқлол”) – 7та.
Абдураззоқ Жўраев (“Косонсой”) – 6та.
Даврон Исоқов (“Косонсой”) – 5та.
Фарҳод Шокиров (“Чуст-Пахтакор”) – 5та.
Исломбек Исоқжонов (“Хотира-79”) – 5та.

9-ТУРДА УЧРАШАДИЛАР
 14 май (чоршанба)
“Хотира-79” – “Чуст-Пахтакор”
“Косонсой – Локомотив-БФК”
“Истиқлол – “Бунёдкор-2””
“Пахтакор-2” – “Обод”
15 май (пайшанба)
“Оқ-тепа” – “Қўқон-1912”
“НБУ-Осиё” – “Уз-Донг-Жу”

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания чемпионати. “Реал Сосьедад” – “Реал” 1 :3 Испания чемпионати. “Реал Сосьедад” – “Реал” 1 :3
Испания чемионатининг 4-тури доирасида “Реал” футболчилари сафарда...  234
ЎФФ терма жамоага хориждан мураббий қидирмоқда ЎФФ терма жамоага хориждан мураббий қидирмоқда
12 сентябрь куни Ўзбекистон футбол Федерациясига Умид Аҳмаджонов янги ...  175
Бухоролик мухлисларнинг ЎФФ ва ПФЛга мурожаати Бухоролик мухлисларнинг ЎФФ ва ПФЛга мурожаати
Олий лиганинг 21-турида бўлиб ўтган "Бухоро" -...  145
"Манчестер Юнайтед" "Эвертон"га тўртта гол урди ФОТО + ВИДЕО "Манчестер Юнайтед" "Эвертон"га тўртта гол урди ФОТО + ВИДЕО
АПЛ 5-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" –...  144
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: