Биринчи лига ўйинлари қанчалик қизиқиш уйғотмоқда? "Ғарб" минтақаси

Narzulla Saydullayev
18 июл 2013, 17:00
Кеча, сайтимиз орқали биринчи лиганинг “Шарқ” минтақасига оид, мухлисларнинг ташрифи хусусида маълумот бериб ўтгандик.
Бугун эса навбат “Ғарб” минтақаси вакилларига.

Хўш, бу минтақада томошабинларларнинг биринчи лига ўйинларига бўлган қизиқиши қандай бўлмоқда?

Бу ерда ортада қолган 132та ўйинда мухлислар ташрифи жами 207448тани ташкил этди! Ҳар бир баҳсга ўртача 1571,5тадан томошабин тўғри келмоқда! “Ғарб”даги ўйинларда энг кўп томошабин 1-турда кузатилди – 15426та! 21-тур ўйинлари эса мухлисларда у қадар катта қизиқиш уйғотмаган чоғи. Боиси мазкур турда бўлиб ўтган 6та ўйинга 4096 нафар мухлис қадам ранжида қилган!

“Зарафшон-ПФК” ва “Зомин” ишқибозлар йиғиш борасида бошқаларга нисбатан яққол пешқадамлик қилишганини айтиб ўтиш керак. Бу ерда энг кам мухлис кўпинча “Бухоро-2”да кузатилди.

ТОМОШАБИНЛАР МЕҲРИ

1-тур. 15426 (ўртача 2571)
2-тур. 9872  (ўртача 1645)
3-тур. 8409 (ўртача 141)
4-тур. 8497 (ўртача 1417)
5-тур. 10978 (ўртача 1830)
6-тур. 12515 (ўртача 2085)
7-тур. 11825 (ўртача 1970)
8-тур. 9273 (ўртача 1546)
9-тур. 9407 (ўртача 1568)
10-тур. 8302 (ўртача1384)
11-тур. 10170 (ўртача 1695)
12-тур. 9854 (ўртача 1642)
13-тур. 10371 (ўртача 1728)
14-тур. 9048 (ўртача 1508)
15-тур. 9228 (ўртача 1538)
16-тур. 10129 (ўртача 1688)
17-тур. 11614 (ўртача 1936)
18-тур. 8400 (ўртача 1400)
19-тур. 6446 (ўртача 1074)
20-тур. 8028 (ўртача 1338)
21-тур. 4096 (ўртача 683)
22-тур. 5560 (ўртача 927)
 
Фотода "Зарафшон-ПФК" мухлислар клуби.  

Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia