UZ

Сўнгги янгиликлар

11:42"Бавария" "Энфилд"да машғулот ўтказди  0 11:13АГМК қаршисида “Нажд рицарлари”  15 11:10Клопп: "АПЛ клублари футболчиларни инглиз жамоаларига сотмайди"  13 11:07Ўзбекистон ОТЖнинг Испаниядаги машғулотидан галерея  7 11:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентдаги йиғинни якунлади  3 11:00Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Туркияга йўл олди  2 10:36"Барселона" "Лион"га қарши баҳс олдидан расмий машғулот ўтказди  10 10:20"Лион" президенти: "Месси бизга қарши бор кучи билан ўйнамаган"  19 09:58Сарри: “Омадимиз келмади”   14 09:41Olamsport: Истомин кучли рақибини мағлуб этди, UFC собиқ чемпионини 26 сонияда нокаутга учратишди  0 09:35Сульшер: “МЮ “Челси”га қарши ажойиб ўйин кўрсатди”   5 09:15“Интер” президенти: “Икардининг “Ювентус”га ўтиш учун битта ҳам имконият йўқ”   5 09:00Бугун 20:00. "Ал Наср" - "Пахтакор"  51 08:54Погба Сульшер қўл остидаги 12 та ўйинда қандай кўрсаткичлар қайд этганлигини биласизми?   13 08:35“Барселона” Бундеслига тўпурари учун курашда етакчилик қилмоқда  6

Биринчи лига, Ғарб. Май ойининг энг яхши мураббийи Мухтор Қурбонов Янгиликлар

Биринчи лига, Ғарб. Май ойининг энг яхши мураббийи Мухтор Қурбонов

Биринчи лиганинг "Ғарб" минтақасида ҳам май ойининг энг яхши мураббийини аниқладик.
Унга кўра ортда қолган май ойида яхши натижа қайд этган "Шўртан" жамоаси бош мураббийи Мухтор Қурбонов бу сафар ғолиб чиқди. Сабаби шуки, ғузорликлар олий лига сари дадил қадам ташламоқда. Жамоа май ойида ҳам бирорта маротаба мағлубиятга учрамади. Қурбонов жамоаси май ойида 5та ўйин ўтказди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди! Ушбу учрашувларда ғузорликлар йирик ғалабаларни қўлга киритди. Жамоа ҳаммаси бўлиб 5та баҳсда 16та гол уришга эришди. Бу ҳар бир учрашувга ўртча миқдорда 3тадан гол демакдир. Бундан кўриниб турибдики, "Шўртан"да сермаҳсуллик жойида.

2-ўринга эса Спартак Муртазоевни муносиб деб билдик. Жиззахлик ёш мураббий футболчиликни якунлаб "Зомин"да мураббийик соҳасини бошлаб юборганди. Спартак Суюнович бу йил "Зомин"ни курашчан жамоага айлантира олди. Унинг жамоаси май ойида 6та ўйинда майдонга тушди. Шундан 4тасида ўз ҳисобига уч очко ёздириб қўйди. Бир ўйнда дуранг қайд этиб, қолган яна бир учрашувда рақибига имкониятни бой берган.

Жами 13 очко йиғган "Зомин" 12-турдан сўнг турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Табиийки бунда Спартак Муртазоевнинг ўрни катта.

Неъматулла Қутибоев апрель ойида ҳам энг яхши мураббийлар қаторидан жой олганди. Нукусликларнинг бу йилги мавсумда ижобий натижа қайд этмоқда дейиш мумкин. Камтарона шароитдан келиб чиқиб, ишлаётган қорақалпоқ ўғлони маҳаллий ёшларни етиштириб, уларни юзага чиқармоқда. "Орол" жамоаси май ойида 6та ўйин ўтказиб, жами 7 очко жамғарди. 12-турдан кейин эса жамоа турнир жадвалида 4-ўриндан жой эгаллади.  
 
Май ойининг энг яхши мураббийи
1. Мухтор Қурбонов - "Шўртан"
2. Спартак Муртазоев - "Зомин"
3. Неъматулла Қутибоев - "Орол" 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг