Биринчи давра статистикаси. Энг кўп гол урган "Локомотив" ҳақида

Narzulla Saydullayev
16 июл 2013, 19:00
Олий лига клубларининг дастлабки давра статистикаси билан таништиришда давом этамиз. Навбатда “Локoмотив” клуби.
Тошкентнинг “Локомотив” клуби дастлабки даврада 10 марта ғалаба қозонди ва  2 марта дуранг ўйнади. “Темирйўлчилар” фақат 1 бора мағлуб бўлишди. Клуб 13та учрашувда рақиблар дарвозасига 33та гол урди (биринчи даврадаги энг яхши кўрсаткич) ва 12 марта тўп ўтказиб юборди. Шундай қилиб “Локомотив” 32 очко билан биринчи даврани 2-ўринда якунлади.

Жамоа ўз майдонида ўтган ўйинларда 20та гол урган, сафарда эса 13та тўп киритган. “Локо” биринчи давомида 4та ўйинда иродали ғалабага эришди ва бу борада ҳозирча пешқадам бўлиб турибди. “Темирйўлчилар” ўз майдонида бўлиб ўтган барча 7та ўйинда ҳам ғалабага эришишди. Ягона мағлубият Қаршида “Насаф”дан қабул қилиб олинди. Мураббийлар 13та турда жами 19 нафар футболчи хизматидан фойдаланишди. “Локомотив” сафида битта иккита чет эллик футболчи майдонга тушди – Алан Кусов.  

Тўртта футболчи барча ўйинларда тўлиқ, ўзгаришсиз ҳаракат қилишди – Павел Бугало, Дилшод Жабборов, Ислом Иномов ва Ислом Тўхтахўжаев. Жамоанинг ягона легионери Алан Кусов битта ўйинда 18 дақиқа давомида ҳаракат қилиб 1та гол урди. Биринчи даврада Фарҳод Тожиев 17та гол уриб нафақат “Локомотив”нинг, балки олий лиганинг тўпурари бўлди. Ҳакамлар “темирйўлчилар”га атига 19та сариқ карточка кўрсатилди.

Эртага “Динамо” ва “Насаф” клубларининг статистикаси берилади.
 

Футболчи

Амплуа

Ў

Дақ

Гол

СК

ҚК

Бугало Павел

Дар

13

1170

0

1

0

Жабборов Дилшод

Яҳм

13

1170

0

1

0

Иномов Ислом

Ҳим

13

1170

0

4

0

Тўхтахўжаев Ислом

Ҳим

13

1170

0

1

0

Холматов Акмал

Яҳм

13

1031

4

0

0

Тожиев Фарход

Ҳуж

13

1006

17

2

0

Карпенко Виктор

Ҳим

13

952

1

1

0

Абдуллаев Садриддин

Яҳм

13

891

1

1

0

Ҳасанов Жасур

Яҳм

13

670

0

0

0

Нагаев Иван

Ҳуж

12

533

3

2

0

Мустафоев Салим

Ҳим

11

893

0

2

0

Турсунов Санжар

Яҳм

11

616

0

1

0

Тожиев Зайниддин

Ҳуж

9

320

4

1

0

Шарипов Шерзод

Ҳим

8

609

0

1

0

Рахматуллаев Дилшод

Яҳм

5

151

0

1

0

Йўлдошев Бобурбек

Ҳим

4

360

0

0

0

Смоляченко Павел

Ҳуж

2

50

0

0

0

Шадрин Александр

Ҳуж

1

90

1

0

0

Кусов Алан

Яҳм

1

18

1

0

0

Ўйинлар13
Голлар33
Ўз уйидаги голлар20 (60,61%)
Меҳмондаги голлар13 (39,39%)
Ўтказиб юборилган голлар12
Ўз уйида ўтказилган голлар5 (41,67%)
Меҳмонда ўтказилган голлар7 (58,33%)
Ўртача урилган гол2,54
Ўртача ўтказилган гол0,92
Уйда жамғарилган очколар21/21 (100 %)
Сафарда жамғарилган очколар11/18 (61,11 %)
Энг йирик ғалаба5:1 - Бухоро, Гулистон
Энг йирик мағлубият1:2 - Насаф
Гол ўтказилмаган ўйинлар сони2 (15,38%)
Гол урилмаган ўйинлар сони0 (0%)
Иродали ғалабалар4
Иродали дуранглар2
Йирик ғалабалар3
Йирик мағлубиятлар0
Автоголлар (урилган/ўтказилган)1/0
Огоҳлантиришлар (ўртача)19 (1,46)
Четлатиш (ўртача)0 (0)
Майдонга тушганлар (чет эллик)19 (2)
Томошабинлар сони (жами/ўртача)66886 / 5145
 

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia