UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун 60 миллион евро тўлашга тайёр  1 13:27Скалони: "Майдон ҳолати ачинарли эди"  9 13:13"Лион" президенти Мендининг трансфери ҳақида гапирди  4 12:58Шоаҳмедовнинг кечаги хет-трикини томоша қилинг  12 12:28Ғалати ҳолат... "Реал"нинг яна бир футболчиси уйига ўғриликка тушишди. Бу ўтган ҳафтада улар учун учинчиси  11 12:12Месси мағлубиятга изоҳ берди  28 11:57"Арсенал" Ўзилни сотувга қўйди  3 11:40Антонио Конте трансферлар учун 120 миллион евро ишлатади  2 11:27"Барселона" ўз афсонаси учун "Камп Ноу"нинг ёнида ҳайкал қўймоқчи  9 11:11Саррининг отаси: "Умид қиламанки, Маурицио Италияга қайтади"  5 10:58Моуриньо ўзи бирга ишлаган футболчилардан рамзий терма тузди  20 10:53U-21 Биринчилиги. 11-тур якунланди  4 10:52Тайсон Фьюри рақибини қай тарзда нокаут қилди?  0 10:40Рамоснинг тўйига ташриф буюрган машҳурлар  36 10:38"Локомотив" - "Сурхон" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  7

Биринчи босқичнинг якуний статистикаси Янгиликлар

Биринчи босқичнинг якуний статистикаси

Ўзбекистон Суперлигасининг биринчи босқичи ҳам ўз ниҳоясига етди. 22та турдан сўнг 12та клуб икки гуруҳга бўлинади.

Кучли олтилик чемпионлик учун, қуйидаги олтилик эса Суперлигада қолиш учун курашади. Биз ўқувчиларимиз эътиборига дастлабки давранинг статистикасини тақдим этамиз.


Биринчи босқич якунлари рақамларда

Бу мавсумда 132та ўйин ўтказилди.  Дарвозаларга  299та тўп киритилди (ўртача ҳар бир ўйинга 2,27тадан тўп тўғри келади).

«Навбаҳор», «Пахтакор» ва «Локомотив» ўз майдонда мағлуб бўлишмади. Фақатгина «Нефтчи» сафарда умуман ғалабага эриша олмади.

«Навбаҳор» ўз майдонида дарвозасидан энг кам тўп ўтказиб юборган – 2та. «Насаф» эса ўз майдонида дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган – 15та.

«Пахтакор» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кам – 8та тўп ўтказиб юборган. «Бухоро» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кўп – 21та тўп олиб чиққан.  

 
«Пахтакор» ўз майдонида энг кўп тўп киритган – 22та. «Нефтчи» ўз уйида энг кам, 6та гол урган.

«Бунёдкор» сафар учрашувларида энг кўп тўп киритган – 15та. «Нефтчи» сафар учрашувларида ҳам энг кам тўп киритган – 6та.

«Навбаҳор» ва «Пахтакор» ўз майдонида энг кўп очкони қўлга киритган – 29та. «Нефтчи», «Қизилқум» ва «Сўғдиёна»ўз майдонида энг кам очко йиққан – 9тадан.

Сафар учрашувларида «шерлар» энг кўп очкони қўлга киритишган – 18та. «Нефтчи» сафар учрашувларида энг кам очкони қўлга киритган – 6та.

Биринчи босқичда урилган 299та голдан 177таси (59, 2%) мезбонлар, 122 (40,8%) меҳмонлар ҳисобига ёзилди.  

Бўлиб ўтган 132 учрашувнинг  64тасида (48,48%) майдон эгалари, 36тасида (27,27%) меҳмонлар зафар қучишган.  32 ўйинда (24,24%) эса томонлар муроса кўчасини танлаганлар.


22та тур давомида футболчилар жами 493 бор сариқ карточка билан жазоландилар (ўртача ҳар бир ўйинга 3,73тадан карточка тўғри келади). 22 марта футболчиларга қизил карточка кўрсатилди (ўртача ҳар бир ўйинга 0,17тадан четлатиш тўғри келади).

Учрашув ҳакамлари 48 марта 11 метрлик белгини кўрсатишди. 40 ҳолатда (83,33%) тўп дарвозага киритилди. 8 вазиятда эса тўп дарвозага “киришни” хоҳламаган.

Биринчи босқичда 10та автогол қайд этилди. Акмал Холмуродов («Сўғдиёна»), Томислав Пайович («Навбаҳор») , Абдужамол Исроилов  («Нефтчи»), Александр Мерзляков («Қўқон-1912»), Асилбек Омонов («Бухоро»), Неманья Йованович («Қизилқум»), Игорь Голбан («Насаф»), Ғиёсжон Комилов («Қўқон-1912»), Кахи Махардзе («Локомотив»), Марко Милич («Қўқон-1912») ўз дарвозаларига тўп киритиб қўйишди.

Дастлабки босқичда 13та дубль қайд этилди. 10 футболчи бир учрашувда икки марта гол уришди. Исмоил Гонсалвеш («Пахтакор») 3 марта, Шаҳзодбек Нурматов («Бунёдкор») 2 марта дублга эришди. Марат Бикмаев («Локомотив»), Йован Жокич (АГМК), Жавлон Иброҳимов («Бунёдкор»), Жавлон Иброҳимов («Бунёдкор»), Жавлон Иброҳимов («Бунёдкор»), Исломбек Исоқжонов («Металлург»), Арслонмурод Омонов («Бухоро»),  Филип Райевац («Бунёдкор»), Сардор Рашидов («Локомотив») ва Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912») эса бундай натижага бир марта эришишди.


Тўрт футболчи бир учрашувда уч марта гол уришган. Элгужа Григалашвили («Қизилқум»), Азамат Алланиёзов («Навбаҳор»), Марат Бикмаев  («Локомотив») ва Исмоил Гонсалвеш («Пахтакор»)  бу мавсумда хет-трик қайд этишди.

Беллашувларини жами 1252793 мухлис бевосита ўйингоҳларда томоша қилди. (Ўртача ҳар бир ўйинга 9491 тўғри келади).

Энг кўп томошабин «Навбаҳор» – «Локомотив» учрашувига ташриф буюрди – 25300. Энг кам томошабин эса «Бунёдкор» – «Сўғдиёна» учрашувига борган – 527 нафар.

Мухлислар тўплаш борасида «Пахтакор» жамоаси пешқадамликни қўлга киритди – 276040. «Навбаҳор» 274928 кўрсаткич билан иккинчи бўлди. «Бухоро» эса 266998 натижа билан учинчи ўринни банд этди. «Сўғдиёна» ўйинларига эса энг кам томошабин келган – 158115.


«Навбҳор» жамоаси ўз майдонида ҳам энг кўп ишқибоз тўплаган – 176503. «Локомотив» бу борада энг паст кўрсаткичга эга бўлди – 56725.

Сафар ўйинларида «Бунёдкор» жамоасининг (138511) мухлиси кўп. Сафарда «Қизилқум»нинг мухлислари энг оз – 81996.

Биринчи босқичдаги 132 учрашувидан 15тасида йирик ҳисоб қайд этилди. «Пахтакор» энг кўп 4та йирик ҳисобдаги ғалабага эришди. Чемпионатнинг энг йирик ҳисоби «Металлург» – «Пахтакор» (ҳисоб – 0:5, 7-тур) учрашувида қайд этилди.

Бўлиб ўтган 132 учрашув 13хил натижа билан якунланди. 1:0 ҳисоби энг кўп – 30 марта, 2:1 – 24 марта, 2:0 – 16 марта, 1:1 – 14 марта, 0:0 – 13 марта, 3:0 ва 3:1 – 11 мартадан, 2:2 – 5 марта, 3:2 – 3 марта, 4:1 – 2 марта, 5:0, 4:2 ва 4:0 - 1 мартадан учради.  
 

Биринчи босқич сериялари

Энг узун сериялар – Жамоалар


Ғалабали серия – «Бунёдкор» - 5 учрашув
Мағлубиятсиз серия – «Пахтакор» - 13 учрашув
Дурангли серия – «Қўқон-1912» - 4 учрашув
Дурангсиз серия – «Бухоро» - 13 учрашув
Ғалабасиз серия – «Нефтчи» - 19 учрашув
Мағлубиятли серия – «Нефтчи» - 5 учрашув
Голли серия – «Навбаҳор» - 13 учрашув
Голсиз серия – «Нефтчи» ва «Бухоро» - 4 учрашув
Гол ўтказиб юбориш бўйича серия – «Бунёдкор» - 9 учрашув
«Қуруқ» серия – «Насаф» - «Навбаҳор» - 5 учрашув
Йирик ғалабали серия - «Навбаҳор» - 2 учрашув
Йирик мағлубиятли серия – «Насаф» - 2 учрашув
Йирик ғалабасиз серия – «Нефтчи», «Насаф» ва «Металлург» - 22 учрашув
Йирик мағлубиятсиз серия – «Бунёдкор», «Пахтакор»,  «Навбаҳор» ва «Локомотив» -  22 учрашув
Четлатишли серия - «Локомотив» - 2 учрашув
Четлатишсиз серия – «Пахтакор» ва «Металлург» - 22 учрашув

Энг узун сериялар – Футболчилар
 
Голли серия – Исломбек Исоқжонов («Металлург») 4 учрашув 5та гол, Зоҳид Абдуллаев («Металлург») 4 учрашув 4та гол
Қуруқ серия (дарвозабон) – Ботирали Эргашев («Навбаҳор») 4 учрашув 495 дақиқа.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг