UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  2 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  0 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  6 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  2 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  18 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  1

Бир кунга эътиборни олий лигага қаратамизми? Янгиликлар

Бир кунга эътиборни олий лигага қаратамизми?

Бразилияда давом этаётган жаҳон чемпионати кундан кунга қизғин тус олмоқда.
Албатта, ҳозирда барча мухлисларнинг эътибори жаҳон чемпионатига қаратилгани бор гап. Лекин бу ёқда ўзимизнинг олий лига борлигини ҳам унутмаслик лозим. Айтганча, бугун ички чемпионатимизда 12-тур баҳслари бўлиб ўтади. Шундай экан, биз учун олий лига токи терма жамоамиз мундиалга чиқмагунча ҳар қандай жаҳон чемпионатидан муҳим ва эътиборга молик бўлиб қолаверади.

ПФЛ тақвимига кўра, 12-турдан ўрин олган ҳамма беллашувлар бугун бўлиб ўтади. Турнинг марказий учрашувлари сифатида “Нефтчи” - “Локомотив”, “Бухоро” - “Динамо” ҳамда “Насаф” - “Машъал” ўйинларини кўрсатишимиз мумкин. Қуйида ҳар бир ўйинга доир ўз фикр-мулоҳазаларимизни билдириб ўтамиз.

“Нефтчи” - “Локомотив”
Ўтган турда “Бунёдкор” билан дуранг ўйнаган “Нефтчи”нинг кайфияти жойида дея оламиз. Мурод Исмоилов шогирдлари сафарда дуранг ўйнагандан кейин уйда “Локо”ни мағлубиятга учратишга ҳаракат қилишлари аниқ. Лекин шу ўринда “Локомотив”нинг сафарда ҳам ёмон ўйин кўрсатмаётганини айтиб ўтиш даркор. Бу жамоа сафар баҳсларида ҳозирча мағлубиятга учрагани йўқ. “Нефтчи” эса ўз майдонида шу пайтгача беш ўйинда майдонга тушиб, шундан иккитасида ғалаба қозонди.

“Бухоро” - “Динамо”
Гарчи “Динамо” охирги олтита учрашувда фақат мағлубиятга учраган бўлса-да, Бухородаги ўйинни тенг кучли жамоалар баҳси десак бўлади. “Динамо”ни қандай муаммолар қийнаётганидан кўп ҳам хабардор эмасмиз. Лекин факт шуки, бу жамоа кетма-кет олтита ўйиннинг ҳаммасида ютқазди. Қизиғи шундаки, “Бухоро” ҳам олти ўйиндан бери ғолиблик нашидасини сура олмаяпти. Фақат бу жамоа олтита учрашувдан учтасида дуранг ўйнади.

“Навбаҳор” - “Олмалиқ”
Бу ўйин “Навбаҳор”нинг янги стадионида бўлиб ўтади. Эшитишимизча, концерт туфайли ўйинга кириш чипталар нархи 100 минг сўмга чиқиб кетибди. Бундан ташқари, футболни ёритадиган ОАВ ходимларига ҳам чипта билан ўйинга кириш мажбурланаётган экан. Бу яхшимас, албатта. Чунки журналист футболни ўзининг кўнгилхушлиги учун эмас, мураббий, футболчилар ва мухлислар учун ёритади. Бевосита ўйин ҳақида фикр билдирадиган бўлсак, охирги уч ўйиндан бери фақат ютқазаётган “Навбаҳор” учун бу баҳс ниҳоятда муҳим. Жамоа кетма-кет учта беллашувни сафарда ўтказди ва ҳаммасида мағлуб бўлди. “Олмалиқ”нинг эса йўқотадиган нарсаси йўқ, жамоа чемпионатда бир текис иштирок этмоқда. Фақат шуниси борки, Игорь Шквирин шогирдлари ҳали сафарда ғалаба қозонишгани йўқ. Шундай экан, “Олмалиқ” ҳам ғалабани кўзлаб ҳаракат қилиши аниқ.

“Насаф” - “Машъал”
Бир сўз билан айтганда воҳа дербиси. “Машъал”нинг бу йил сафарда қайд этаётган натижалари чакки эмас. Муборакликлар шу кунгача олтита ўйинни сафарда ўтказиб, шундан учтасида ғалаба қозонишди ва уч бор дуранг ўйнашди. Жамоа ҳали мағлуб бўлгани йўқ. Хўш, бу гал ҳам “Машъал” ушбу ёқимли анъанасини давом эттира оладими? Буни эса ўйин якунида билиб оламиз. Чемпионлик учун кураш олиб бораётган “Насаф”нинг ўз уйида кучли футбол намойиш этиши турган гап. Қаршида бешта учрашув ўтказган Рўзиқул Бердиев шогирдлари уч бор ғалаба қозониб, икки марта дуранг ўйнашди.

“Металлург” - “Қизилқум”
Яна бир тенг кучли жамоалар баҳси. Охиги учта ўйинни ўз майдонида ўтказган “Қизилқум” икки бор дуранг қайд этди ва бир марта ғалаба қозонди. Мана энди жамоа навбатдаги баҳсини сафарда ўтказади. “Металлург”га келсак, бу жамоа Бекободда ўтказилган охирги тўрт ўйиннинг ҳаммасида зафар қучди. Бундан кўриниб турибдики, “Металлург” ўзида кучли ўйин намойиш этяпти. Аммо “Қизилқум” ҳам анойилардан эмаслигини унутмайлик.

“Сўғдиёна” - “Пахтакор”
Чемпионлик учун курашаётган “Пахтакор” Жиззахда чемпионат аутсайдери “Сўғдиёна” меҳмони бўлади. Албатта, бу учрашувда фаворит “Пахтакор”, лекин “Сўғдиёна” ҳам охирги ўйинларда охиригача курашмоқда. Бу жамоада маҳоратли ижрочилар йўқ, лекин жамоа тезкор футбол намойиш этишни хуш кўради. Шундан келиб чиқиб “Сўғдиёна”нинг “Пахтакор”га жиддий қаршилик кўрсатишини кутиш қийин эмас. “Пахтакор” гарчи сафарда ўйнаса-да, доимгидек уч очко учун ҳаракат қилади. “Пахтакор” охирги бешта ўйиндан иккитасида ғалаба қозонди. Демак, тошкентликлар бу кўрсаткични яхшилашга уриниб кўришади.

“Бунёдкор” - “Андижон”
Яна бир фаворит ва аутсайдер ўртасидаги баҳс. “Бунёдкор” ўз майдонида олий лигани тарк этиши кутилаётган “Андижон”ни қабул қилади. 7-турда ғалаба қозонган “Андижон” шундан бери кетма-кет тўрт учрашувда мағлуб бўлди. Жамоа ҳатто ўз майдонида “Сўғдиёна”га ютқазиб қўйди. Мана энди “Андижон” сафарда “Бунёдкор” меҳмони бўлади. Олий лиганинг амалдаги чемпиони янги бош мураббий бошчилигида бошқача ўйин кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. “Нефтчи” ва “Олмалиқ” билан кечган баҳсларда “Бунёдкор” сўнгги дақиқаларда тайёр ғалабани қўлдан чиқарди. Бугун “Андижон” билан нима рўй беришини эса “Жар” стадионидаги ўйинда билиб оламиз.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика