UZ

Сўнгги янгиликлар

01:27Германия. Павар қизил карточка олган ўйинда "Бавария" ишончли ҳисобда ғалабага эришди  0 01:13Анчелотти: "Барселона"ми ёки бошқа клубдаги инқироз мени хурсанд қилмайди"  0 00:53Рюдигер "Бавария"га фақатгина бир шарт билан ўтишга тайёр  0 00:31"Тоттенхэм" Марсьяль учун ўз футболчисини таклиф қилди  0 00:15"Реал" январда Холанд борасида музокараларни бошлайди  1 23:50Қорақалпоғистон кубоги. Эртага ярим финал бошланади  0 23:40Ўзбекча маданият - раҳмат сенга, Литва!  8 23:13Куман ЛаЛиганинг 2 ўйинига дисквалификация қилинди  3 22:55Анчелотти: "Бенземада "Олтин тўп"ни ютиш учун вақт бор"  7 22:33Футзал. ЖЧ. Расмий мусобақаларда Эронга фақат икки терма жамоа 8+ гол урганди  39 22:28Илҳом Мўминжонов: "Меҳмонлар хавфли вазият яратмасдан иккита гол уришди"  22 22:18Футзал. Эронга 8та гол уриб, мағлуб бўлган учрашувимиздан ГАЛЕРЕЯ   10 21:55Тимур Кападзе: "Бугунги учрашувда жароҳат сабабли учта ўзгариш қилишга мажбур бўлдик"  7 21:53Доменек: "Барселона" Ла Лигани кучли бешликда якунланишига ишончим комил эмас"  11 21:45"Навоий вилояти 2-лигаси"га қуръа ташланди  3

“Бир футболчи тарихи”. “Олтин тўп” олиши керак бўлган йўқолган юлдуз – Стефан Эль-Шаарави ҳақида Янгиликлар

“Бир футболчи тарихи”. “Олтин тўп” олиши керак бўлган йўқолган юлдуз – Стефан Эль-Шаарави ҳақида

Твиттер тармоғини доимий тарзда ўқиб бораман.

Ўзининг антиқа соч турмаки билан кўпчиликнинг эътиборини торта олган Эль-Шаарави ўз ўйини билан ҳам мухлислар эътирофига сазовор бўлган эди. Фаҳриддин Рўзиев айтганидек 2011 йилги таҳминларга кўра орадан 10 йил ўтгач у “Олтин тўп” олиш даражасидаги футболчи бўлиб етишиши керак эди, лекин мана бугун у умуман бошқа даражада. Хўш, бу қандай содир бўлди? Келинг, бугун футболчи ҳақида сўз юритамиз. 


Стефан Эль-Шаарави – ким ўзи у?

Қаҳрамонимиз 1992 йилнинг 27 октябрь куни Италиянинг Савона шаҳрида дунёга келган. Унинг отаси мисрлик, онаси эса шветсариялик бўлган. У ёшлигида Лежино академиясида футболнинг дастлабки сир-асрорларини ўргана бошлади. Кейинчалик эса “Женоа”нинг ёшлар жамоасида ҳаракат қила бошлади.  


Клублардаги фаолияти ҳақида

Футболчининг илк жамоаси “Женоа” бўлди. 2008 йилнинг 21 декабрь куни 15 ёшлик Эль-Шаарави жамоа сафида дебют қилди. A Серия доирасидаги “Кьево”га қарши ўйинда майдонга тушди. Лекин кейинчалик у жамоада кўп ҳам ўйинларда иштирок этмади. Aсосан захирада ўтирган бўлса ҳам бошқа майдонга тушмади.

2010 йилнинг 27 июнида Эль-Шаарави Б Сериянинг “Падова” жамоасига ижарага берилди. 10 сентябрь куни эса ўзининг профессионал фаолиятидаги илк голини “Режина”га қарши ўйинда урди. 2010/11 йилги мавсумни Б Серияда ўтказган футболчи мавсум охирида жамоасини алмаштирди.

2011 йилнинг 25 июнь куни Эль-Шаарави “Милан” футболчисига айланди. 18 сентябрь куни “Милан” таркибидаги дастлабки ўйинини ўтказди. “Наполи”га қарши бўлиб ўтган сафар учрашуви Стефан учун илк баҳс эди. 21 сентябрь куни эса “Милан” таркибидаги илк голини урди. “Удинезе” билан кечган баҳсда тўп киритишга муваффақ бўлди. 2012 йилнинг 3 октябрь куни жамоа сафида Чемпионлар лигаси доирасидаги “Зенит”га қарши учрашувда иштирок этди ва гол урди. Шу орқали у “Милан”нинг ЕЧЛда гол урган энг ёш футболчисига айланди. 

27 октябрь куни у Сан Сирода “Женоа” дарвозасини ишғол қилди, бироқ ўзи тарбия топган клубга нисбатдан ҳурмат тариқасида ушбу голни нишонламади. “Милан”нинг ўша вақтдаги сардори Маассимо Aмбросини билан гаров ўйнаган эди Эль-Шаарави. Aгар 2012/13 йилги мавсумда Стефан 7 гол урса унинг ёзги таътили тўлиқ Aмбросини ҳисобидан бўлар эди. Эль-Шааравининг “Женоа”га урган голи эса унинг учун ўша мавсумдаги 7-голи эди.

2015 йилнинг 13 июль куни Эль-Шаарави Франсиянинг “Монако” жамоасига ижарага берилди. У 28 июль куни Чемпионлар лигасига саралаш учрашувида “Янг Бойз” жамоасига қарши дебют учрашувини ўтказди. У “Монако” сафида 2016 йилнинг январь ойига қадар ҳаракат қилди.

2016 йилнинг 26 январь куни Эль-Шаарави “Рома” жамоаси футболчисига айланди. Футболчи Рим клуби билан 30 июнгача бўлган шартномага имзо чекди. Ўзининг дебют ўйинини 30 январь куни “Фрозиноне”га қарши ўйинда амалга оширди. У жамоа билан кейинги 3 мавсумни ҳам бирга ўтказди. 

2019 йилнинг 8 июль куни Эль-Шаарави Хитой Суперлигасининг “Шанхай Шенхуа” клуби футболчига айланди. Трансфер нархи 16 миллион еврони ташкил этди. Жамоадаги илк учрашувини 2 август куни “Ухань Залл”га қарши ўтказди. 15 август куни “Тяньцзинь Тяньхай”га қарши баҳсда эса илк голини уришга муваффақ бўлди.

Хитойдаги бир ярим йиллик фаолиятидан сўнг эса Стефан Эль-Шаарави 2021 йилнинг 30 январь куни “Рома”га қайтди.


Терма жамоадаги фаолияти ҳақида

Эль-Шаарави аслида отаси мисрлик бўлгани сабаб унда Миср терма жамоасида ҳам ўйнаш ҳуқуқи бўлган, лекин Эль-Шааравининг ўзи Италия термасини танлаган. Мақола аввалида Эль-Шаарави ҳақида ёзишимга сабаб бўлган ҳамкасбимиз Фаҳриддин Рўзиевнинг айтишича, аслида Мисрнинг ўзи буни рад қилган. Улар Эль-Шааравини Италия термасида ўйнаб, юлдуз бўлишини исташган экан. Яна бир қизиқ факт шундай, Стевфаннинг отаси Венесуелада бир муддат яшагани сабаб Эль-Шаарави Венесуела термасида ҳам ўйнаши мумкин бўлган экан.

Эль-Шааравининг Италиядаги фаолиятига тўхталадиган бўлсак, у 2009 йилги U-17 Европа чемпионати ҳамда Жаҳон чемпионатида иштирок этган. 2011 йили эса U-21 термаси сафида ҳам ҳаракат қилган. 2012 йилнинг 15 август куни эса у Италия терма жамоасидаги дебют учрашувини Aнглия терма жамоасига қарши ўтказган.


Стефан Эль-Шаарави ижтимоий тармоқларда

Футболчи ўзининг Инстаграм тармоғига асосан майдондаги ҳаракатларидан туширилган суратларни жойлаб боради. Суратлари орасида ўзининг болаликдаги сурати ҳам мавжуд ва унга изоҳ сифатида “Ўтмиш ҳамиша сизнинг бир қисмингиз ҳисобланади” дея ёзиб қўйилган.


Италия ўзининг бир иқтидорини йўқотганини қалбан ҳис қилса керак. Ҳар йили юзлаб иқтидорлар униб чиқадиган диёр шундай кетаверса Пирло, Дел Пьероларни мухлислар соғинганича қолаверади. Лекин аслида бу иқтидорларни Италия эмас, ўша футболчиларнинг ўзлари ўзларини йўқотишган. 


Оғабек Самисов тайёрлади

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика