UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Суперлига. "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" 2:3 (матнли трансляция)  51 18:29"Кичкина камера". "Андижон" яна ютқазди, бу сафар "Локомотив"га  0 18:24Суарес: "Атлетико" бунчалик азобланади деб ўйламагандим"  3 18:17"Андижон" - "Локомотив" учрашувидан галерея  0 18:01Дунёнинг энг қиммат ҳужумкор ярим ҳимоячилари  3 17:55"Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" учрашувида жорий мавсумдаги энг тезкор гол урилди  5 17:38Маунт - "Челси"да мавсумнинг энг яхши ўйинчиси  5 17:16"Арсенал" Гендузига ишонч билдирмаяпти  0 16:52Аллегри - "Реал" учун бош мақсад, Рауль - захира  9 16:28Бу қизиқ! Хитой футболида ажабланарли воқеа  27 16:28Педри муддатидан олдин таътилга йўл олди  1 16:04Малиновскийга "Челси" қизиқмоқда  6 15:49А Серия ҳақида энг қизиқ статистик маълумотлар  9 15:40"Севилья" Гедешни "Валенсия"дан харид қилмоқчи. "Кўрпалаклар" футболчи учун 40 млн евро талаб қилишмоқда  6 15:18Хави Барселонага нега келганини айтди  2

“Бир футболчи тарихи”. “Netflix” у ҳақида ҳужжатли фильм суратга олган” – Карим Бензема ҳақида Янгиликлар

“Бир футболчи тарихи”. “Netflix” у ҳақида ҳужжатли фильм суратга олган” – Карим Бензема ҳақида

“Қаймоқранглилар”, “қироллик клуби” дейилганида кўз олдингизга логотипида тожи бор, оқ форма кийиб майдонга тушадиган жамоа келса, қулоғингиз остига “Реал Мадрид” деган сўз келишига ишонаман.

Катта тарихга эга жамоаларнинг деярли барчасида катта футболчилар ўйнаб кетган. Улар катта-катта совринлар ютишга одатланиб қолган. Мухлислари ҳам улардан шуни талаб қилади. Бу каби жамоаларга янги келиб қўшилган футболчи кучли босимга дуч келади. Шунга чидаб ва ўз ўйинини бемалол кўрсата олса – марра уники. Бироқ сув ҳамиша ҳам тиниқ оқавермагани каби, футболчининг фаолиятида ҳам тушиш нуқталари бўлади. Мухлисларнинг ҳаммаси ҳам бунга кўникавермайди, бироқ футболчи чидаши керак. Яна шундай тоифа футболчилар бўладики, улар катта жамоаларда ўйнаб туриб, кўринмас, аммо катта ишларни бажаришади. “Челси”да Нголо Канте (бу футболчи ҳақида ёзганмиз) ва бошқа футболчилар ҳам бор. “Реал Мадрид”да ҳужум чизиғидаги футболчи – Карим Бензема ҳам вақт ўтгани сайин шундай вазифа эгасига айланди. Мухлислар, футбол экспертлари ҳар қанча гапиришмасин, клуб бу билан фикрини ўзгартирмади ва яхши натижаларга эришди. Зинедин Зидан ўз интервюларидан бирида “Бензема гол урмагани ҳавотирга солмайди. Албатта, у дарвозани ишғол қилишни истайди. У жамоадошлари учун кўп фойдали иш қилмоқда. Кўнглим тўлди”, - деган эди. Гапни “Реал Мадрид”дан бошлаб, Бенземадан якунладим – демак, гап футболчи ҳақида. Бугун франциялик ҳужумчи ҳақида сўз юритамиз. 


Карим Бензема – ким ўзи у?


Қаҳрамонимиз 1987 йилнинг 19 декабрь куни Франциянинг Лион шаҳрида Жазоир миллатига мансуб французлар оиласида туғилган. 



Клублардаги фаолияти ҳақида


У дастлабки футбол сир-асрорлари “Брон Террайон” жамоасида ўргана бошлаган. Ўша ерда у “Лион”нинг ёшлар жамоасига қарши ўйинда иштирок этди ҳамда иккита гол урди. Шундан сўнг шаҳарнинг бош жамоаси эътиборига тушди. Маълумотларга кўра, ўша вақтда “Лион” раҳбарлари “Брон Террайон” жамоаси президентига таклиф беришган, бироқ у рози бўлмаган, сўнг “Лион” раҳбарияти Бенземанинг отаси билан гаплашиб олгач, футболчига жамоада синовдан ўтишга рухсат берилган. Футболчи “Лион”нинг иккинчи жамоасида 17 ёшида тўпурар бўлиб, энг яхши ўйинчига айлана олди. 2004 йилнинг декабрда “Лион”нинг асосий таркибига кира олди. 2005 йилнинг 15 январь кунида эса футболчи ўзининг Франция чемпионатидаги дебютини нишонлади. 2005/06 йилги мавсумда Бензема Франция чемпионатидаги биринчи голни урди. Ўша мавсумда футболчи 13 та ўйинда, 1 та гол урган. Чемпионлар лигасида эса гуруҳ босқичида “Русенборг”га қарши учрашувда гол уриб, Халқаро майдонлардаги голларига старт олди.


2006/07 йилги мавсумда эса Бензема “Лион”нинг асосий ҳужумчисига айланди. Ушбу мавсумда футболчи 21 ўйин ўтказиб, 5 та гол уришга муваффақ бўлган. Кейинги мавсумда эса 20 та гол уриб, энг яхши тўпурар бўла олди. 2008/09 йилги мавсумда у чинакам етакчига айланди. Франсия чемпионатида 36 ўйинда, 17 гол урди. Ушбу мавсум Лиондаги охиргиси эди. “Лион” сафида футболчи 149 ўйинда майдонга тушиб, 66 та гол урди. 


2009 йилнинг 1 июль куни Бензема 35 миллион еври эвазига Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоасига кўчиб ўтди ва 6 йиллик шартномага имзо чекди. Ўша мавсумда “қироллик клуби”, шунингдек, Криштиану Роналду, Кака, Раул Aлбиол каби трансферларни ҳам амалга оширди. У жамоадаги 11-француз футболчисига айланди.


Бензема “Реал Мадрид”даги дебют ўйинини “Депортиво”га қарши ўтказди. Жамоа таркибидаги илк голини эса “Херес” жамоаси билан бўлган баҳсда урди. 2009/10 йилги мавсумда футболчи барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди. Футболчи жамоага келган илк йилларида клубнинг асосий футболчиси бўлмаган. Aсосан Гонсало Игуаиннинг ўрнига майдонга тушар эди. 2010 йилнинг 8 декабрь куни футоблчи “Осер”га қарши ЕЧЛ ўйинида хет-трик қайд этди. 2010/11 йилги мавсумда у 48 ўйинда 26 та гол урди.


2013/14 йилги мавсумда “Реал Мадрид” ҳужум чизиғида ажойиб трио пайдо бўлди. “BBC триоси”ни барча яхши билади (Бензема, Бэйл, Криштиану). Ўша мавсум сўнггида жамоа 12 йилдан сўнг яна ЕЧЛ чемпиони бўлди. Aйнан ушбу трио ёрдамида кейинги йилларда ҳам, жумладан, 2016, 2017 ва 2018 йилларда “Реал Мадрид” Европада тенгсиз бўлди. 


2020 йил февраль ойида Бензема “Реал Мадрид” билан шартномасини 2022 йилгача узайтирди. 1 март куни франсуз "Реал Мадрид" сафидаги ўзининг 500-ўйинида майдонга тушиб, клуб тарихидаги ушбу натижага эришган ўн тўртинчи футболчига айланди.

 


Терма жамоадаги фаолияти ҳақида


2004 йилда Бензема 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида бўлиб ўтган Европа чемпионатида Франция термаси билан биргаликда иштирок этди ва ғолиб чиқди. Франция миллий терма жамоаси билан у ЖЧ-2014, Евро-2008 ва 2012 мусобақаларида иштирок этди. 


2015 йилда футболчи ватандоши Матё Валбуена билан можаро юзага келди. Шундан сўнг у терма жамоадан четлатилди ва бошқа чақирилмади. 2018 йилда Франция футбол федерацияси президенти Бенземани терма жамоага ҳеч қачон чақирилмаслигини эълон қилди. 



Шахсий ҳаёти


Бенземанинг аёли Кора Готье. Жуфтликнинг 2 нафар фарзанди бор. 2014 йилнинг 3 февраль куни қиз фарзанд дунёга келди ва унга Мелиа деб исм қўйишди. 2017 йилнинг 5 май куни эса оилага “янги меҳмон” келди. Болакайга Иброҳим деб исм қўйишди. 


Netflix”дан фильм


Netflix” компанияси “Реал” ҳужумчиси Карим Бензема ҳақида ҳужжатли фильм суратга олган. Фильмда футболчининг Франция терма жамоасидан четлатилишига катта эътибор қаратилган. Суратга олишда Криштиану Роналду, Карло Анчелотти ва Зинедин Зидан, шунингдек, “Реал” президенти Флорентино Перес ҳам иштирок этишган.



Оғабек Самисов тайёрлади

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+4   
29 мар 14:31:40
Bruno Fernades
Benzema hech qachon qarimedigan Benzema
+1   
29 мар 20:04:39
998933577578
Unga ortiqcha tarf shart emas u Dunyoning eng zo'r hujumchisi men uchun ko'pla Mendan Ronaldumi Messimi deb so'rashadi men esa Benzema deb javob beraman nega deganda U men muhlislik qiladigan klub yetakchisi
+1   
29 мар 17:45:33
Aleix Santo
Bruno Fernades фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Benzema hech qachon qarimedigan Benzema
Iste'dod va tajriba hech qachon qarimaydi u rivojlanadi
+1   
29 мар 16:56:29
Бавария & Ливерпуль
Haqiqiy istedod...
+1   
29 мар 15:55:18
Achchiq bo'lsayam haqiqat yaxshi
Бензема деганда ҳар қандай мураббий қўл остида ўзини эркин тутиб ўзи хохлаганича футбол ўйнай оладиган футболчини тасаввур қиламиз омад сенга Карим Бензема!
+1   
29 мар 15:24:57
Samarano
Go'leador emas, ammo xaqiqiy jamoaviy futbo'lchi!
Maydonda ko'p mexnat qiladi, pressinglarda faol, eng muxumi to'pni uncha-munchaga yo'qotmaydi.
Ammo xozir readal qotil xujumchi yo'q, shuning uchun barcha yuk uning bo'yniga tushyapti.
Ronaldu borligida boshqalarni kamchiligi yopilibletardi.
Kelayotgan yozda Madrid klubi xujum chizig'i Holland yoki Mbappe blan kuchaytirilsa ajoyib "tandem" xosil bo'lishi mumkin.
+1   
29 мар 15:05:25
Hazrati Sultan
Real muxlislari Benzima qadriga yetishmaydi
+1   
29 мар 14:57:07
Аброрбек
Юқори техникага эга футболчи, ажойиб жамоавий хужмчи тан олиш керак.
+1   
29 мар 14:49:59
NASAF.BEST.CLUB
real wunca yulduzlarni yutib yuborgan.benzema esa realni yutganga uxwaydi))
   
29 мар 20:28:50
998933577578
Растов на Дану/ Рассвет дан Найимжон / фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ажойиб ака Мен хам Каримди Фанат Ман Реал Дунйода Йагона Жамоа
To'ppa to'g'ri aka sayroqi qarg'alar Realni yutuqlarini ko'raolmaydi hasad emas havas qilish kerak Real aqilbovor qilmas yutuqlarga erishgan
   
29 мар 20:10:59
Растов на Дану/ Рассвет дан Найимжон /
998933577578 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Unga ortiqcha tarf shart emas u Dunyoning eng zo'r hujumchisi men uchun ko'pla Mendan Ronaldumi Messimi deb so'rashadi men esa Benzema deb javob beraman nega deganda U men muhlislik qiladigan klub yetakchisi
Ажойиб ака Мен хам Каримди Фанат Ман Реал Дунйода Йагона Жамоа
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика