UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  4 20:07Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  2 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  13 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

Биласизми? Биринчи лигада кимлар мураббийлик қилмоқда? (2-қисм) Янгиликлар

Биласизми? Биринчи лигада кимлар мураббийлик қилмоқда? (2-қисм)

Мамлакатимиздаги биринчи лига клубларида фаолият юритаётган мураббийлар ҳақида тўхталиб ўтгандик.
"Шарқ” минтақасидан кейин навбат энди “Ғарб” минтақасидаги клубларда дрижёрлик қилаётганларга етиб келди. Айтиш керакки, ушбу минтақада отахон мураббий “Гулистон” устози Тоирқул Усмоновдир. Бу мураббий 1 май куни 58 ёшга тўлади. Аксинча энг ёш мураббий Шерзод Сатторовдир. Лига дебютанти “Ғиждувон” устози сифатида рўйхатдан ўтган Сатторовнинг ёши 28 эканлиги эътиборга моликдир.  Хўш, бошқа жамоаларда масъулиятли вазифада кимлар ишламоқда? Қуйида шу ҳақда сўз юритамиз. 

 “Гулистон” - Тоирқул Усмонов (01.05.56).
Ўтган мавсум яна биринчи лигага тушиб кетган “Гулистон”да жорий йил кескин ўзгаришлар юз берди. Хусусан бош мураббий Бахтиёр Ашурматов ва унинг яқин ёрдамчиси Зохид Нурматов “Навбаҳор”га ўтиб кетган бўлса, ундан ташқари яна бир қатор асосий таркиб ўйинчилари ҳам ўзаларини бошқа клубларда синаб кўришга аҳд қилди. Биринчи лигага жамоани бу йил маҳаллий мураббий Тоирқул Усмонов тайёрлади. Унга машғулотлар чоғида Александр Лушин билан Акмал Суяров ассисентлик қилаётгани тўғрисида маълумот олдик.



“Шўртан” - Мухтор Қурбонов (26.01.75).
“Ғарб” минтақасида бу йил ўз олдига кучлилар сафига чиқишни аниқ вазифа қилиб қўйган жамоалардан бири бу – “Шўртан”дир. Раҳбарият йил бошида бошқарув постига Мухтор Қурбоновни олиб келди. Янги мураббий таркибни янгитдан шакллантирди ва мақсад йўлида астойдил ишламоқда. Унга катта мураббий сифатида Зоир Тўрақулов ёрдам бераётган бўлса, дарвозабонларни Эркин Мирзаев шуғуллантиради. Футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги бўйича Жамшид Умаров ишламоқда. Шунингдек селекция бўлимида ҳам Руслан Шоймардонов фаолият юритаётганини айтиб ўтиш жоиз.  

“Спартак” - Сулаймон Раҳматов (26.02.68).
Бухоронинг “Спартак” жамоасини ўтган йили таниқли мураббий Усмон Тошев бошқарганди. Илк мавсумнинг ўзидаёқ 5-ўринни эгаллагани мураббийнинг қандай ишлаганини кўрсатиб турибди. Лекин шунга қарамай негадир бу йил жамоада дрижёр ўзгарди. Раҳбарият ушбу лавозимга маҳаллий мураббий Сулаймон Раҳматовни олиб келди. Унга Абдурасул Рашидов кўмаклашаётгани тўғрисида маълумо олдик.

“Хоразм” - Мансур Давлетов (20.04.74).
Урганчликлар ҳам жорий мавсум олий лигага чиқишни мақсад қилаётганини яхши биламиз. Аммо бу осонликча қўлга киритиладиган натижа эмас. Бу вазифа йўлида раҳбарият маҳаллий мураббий Мансур Давлетовга тўлиқ ишонч билдирган. Футболчилик даврида дарвозабон амплуасида ҳаракат қилган Давлетов мана икки мавсумдирки “Хоразм”да бош мураббий сифатида ишлаб келмоқда. Унга мураббийлар штабида Ойбек Қурёзов ассисентлик қилмоқда.



“Зомин” - Спартак Муртазоев (03.10.77).

Қувонарлиси Жиззах вилоятидан бу йил ҳам иккита жамоа чемпионатда иштирок этмоқда. Улардан бири Зомин тумани жамоаси бўлмиш “Зомин”дир. Бу жамоага асли жиззахлик бўлган Спартак Муртазоев устозлик қилмоқда. Футболчилик даврида ҳимоядаги ишончли ўйинлари билан кўпчилик мухлисларни қалбидан жой олган Спартак Суюнович мана икки мавсумдирки, “Зомин”ни бошқармоқда. Афсуски бу жамоа билан аълоқаларимиз йўқлиги туфайли Муртазоевга мураббийлар штабида кимлар ёрдам бераётгани тўғрисида маълумотга эга эмасмиз.

“Регистон” - Алижон Бобомуродов (01.12.59).
Самарқанднинг биринчи лигада иштирок этаётган яна бир жамоаси бу – “Регистон”дир. Маҳаллий футболчилар ҳисобига тузилагн жамоани бу йил Алижон Бобомуродов бошқармоқда. Яқинда “Регистон” бошқарув постига ОФК инструктори Зоир Ҳасановни келиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Лекин бу борада ҳозирча расмий маълумот йўқ.  

“Шердор” - Сайфулла Шарипов (09.04.76).
Самарқанднинг “Шердор” жамоасини маҳаллий мутахассис Сайфулло Шарипов бошқармоқда. Илгари “Динамо” ҳимоя қўрғонида ишончли ўйинлари билан кўпчиликда илиқ таассурот қолдирган Шарипов “Шердор”ни мана икки мавсумдирки ўзи бошқариб келмоқда. Айтишларича унга мураббийлар штабида илгари ҳакамлик соҳасида ишлаган Валерий Кострикин ва собиқ футболчи Учқун Қобилов ёрдам бериб келмоқда.

“Аланга” - Анвар Ўринов (24.02.68).
Косоннинг “Аланга” жамоаси ҳар мавсум барқарорликка эришиши қийин бўлмоқда. Эхтимол бу мавсум аввалида мураббийларнинг алмашиши ва ўз-ўзидан таркибни ҳам янгиланиб кетиши билан боғлиқдир. Бу йил жамоа бошқарувига қашқадарёлик Анвар Ўринов тайинланган. Бу мураббийни илгари Қашқадарё футбол федерациясида спорт ўйинларини ўтказиш бўлимида ишлаганини яхши биламиз. Эндиликда эса Ўринов мураббий сифатида фаолият юритмоқда. У кишига Насим Шоимов яқиндан ёрдам бермоқда. 

“Ғаллакор-Автомобильчи” - Фурқат Ўролов (14.08.71).
Биринчи лигада бу йил 10-мавсумини ўтказаётган Жиззах вилоятининг яна бир жамоаси “Ғаллакор-Автомобильчи” бошқарувида жорий мавсум яна маҳаллий мураббий Фурқат Ўролов ишламоқда. Жамоа таркибида бу йил сезиларли ўзгаришлар амалга оширилди. Бош мураббийга Қаҳрамон Абдумўминов билан Саид Зокиров кўмаклашмоқда. Уларнинг ҳар иккиси ҳам маҳаллий мураббийлар саналади. 




“Орол” - Неъматулла Қутибоев (1973).
Қорақалпоқ футболининг ёрқин юлдузларидан бири бу шубҳасиз Неъматулла Қутибоевдир. Футболчилик даврида ҳужумчи сифатида мухлислар меҳрини қозонган Қутибоев эндиликда “Орол”ни бошқармоқда. Гарчи жамоада моддий жиҳат у қадар ижобий бўлмасада, Неъматулла ака шароитдан келиб чиқиб, жамоани мусобақада иштирок этишини таъминлаб келмоқда. Баъзида мураббий билан ўзаро суҳбатлашиб қолганимизда, моолиявий томондан муаммо борлигини ва буни оммага ошкор этишни ўзига эп кўрмаслигини айтиб қолади. Мазкур мураббийга жамоада Ҳалилбек Садиров яқиндан кўмаклашиб келмоқда.

“Ғиждувон” - Шерзод Сатторов (30.06.86).
Бухоронинг “Ғиждувон” жамоаси бу йил биринчи лигада дебют мавсумини ўтказмоқда. Клуб ўтган мавсум “пулька” мусобақасида ишончли ўйин кўрсатиб, керакли натижани қўлга киритди. Таркибида асосан маҳаллий ёшлар жамланган. Айтарли номлар йўқ. Бош мураббий ҳам биринчи лигадаги энг ёш мураббий ҳисобланади. Афсуски 29 ёшли Шерзод Сатторовга мураббийлар штабида кимлар ёрдам бераётгани ҳақида бизда ҳозирча аниқ маълумот йўқ.



“Машъал-2” - Дилшод Андаев (01.04.74).
Бу йил яна биринчи лигада иштирокини бошлаган Муборакнинг “Машъал-2” жамоаси таркибни асосан академиядан етишиб чиқаётган ёшлар билан шакллантирди. Ёшлар билан ишлаш борасида яхшигина тажрибага эга бўлган Дилшод Андаев бошқарув постида фаолият юритмоқда. Бу мураббий ўтган йили Косоннинг “Аланга” жамоасини бошқарганди. Андаевга “Машъал-2”да Бахтиёр Сатторов ёрдам бермоқда.  

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика