UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  2 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  10 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  10 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  32 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  9 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  17 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0 06:55U23 Осиё кубоги. Таиланд - Тожикистон 0:1   0 06:50Серия А. "Милан" - "Интер" 1:2   0

Биласизми? Биринчи лигада кимлар мураббийлик қилмоқда? Янгиликлар

Биласизми? Биринчи лигада кимлар мураббийлик қилмоқда?

Биринчи лига клубларида кимлар дрижёрлик қилаётгани ҳақида ўқувчиларимиз тўлиқ маълумотга эга эмас.
Шу боис масъулиятли вазифада қайси мураббийлар мехнат қилаётгани ҳақида тўхталиб ўтишни лозим топдик. Зеро уларнинг тутган ўрни каттадир. Бу йил биринчи лиганинг “Шарқ” минтақаси жамоаларида бош мураббий сифатида ишлаётганлардан энг каттаси бу – “Хотира-79” устози Асқаралиевдир. Усмон Аҳмедович бу йил ўзининг қутлуғ 60 ёшини нишонламоқда. Аксинча энг ёш мураббий Муҳиддин Ортиқовдир. “Бунёдкор-2” бош мураббийи 28 май куни 34 ёшга тўлади.  



“Қўқон-1912” – Тоҳир Кападзе (10.05.55).

Қўқон футболига кўп мехнати сингган Тоҳир Кападзени футбол жамоатчилигига ортиқча таништириб ўтиш шарт бўлмаса керак. Негаки, Тоҳир Вейсалович юртимиздаги мутахассислар орасида ўзига яраша хурмат қозонганлардан биридир. “Қўқон-1912” клубида узоқ йиллардан буён ишлаб келаётган мураббий шу кунгача жамоа бошлиғи лавозимидан тортиб, бош мураббийгача бўлган лавозимларда фаолият юритган мутахассисдир. У киши мана охирги 3 йилдан буён жамоа устози сифатида ишлаб келмоқда. Жамоа раҳбарияти жорий мавсум олий лигага чиқиш вазифасини қўйганини мухлислар яхши билишса керак. Мақсадга айнан Тоҳир Кападзе бошчилигида эришишни бутун Қўқон ахли ният қилмоқда. Бу борада мураббийда етарлича тажриба бор. Кападзега мураббийлар штабида Муҳиддин Абдувалиев билан яқиндагина бутсаларини михга илишга қарор қилган Муҳсин Низомитдинов ёрдам бериб келмоқда.

“Локомотив-БФК” - Леонид Сенкевич (06.10.72).
Ўтган йили бу жамоани 29 ёшли мураббий Павел Захаров бошқарганди. Жамоа иккинчи босқичда ҳам ўйнаш имкониятидан маҳрум этилгач, раҳбарият бошқарув постига Леонид Сенкевични олиб келишга қарор қилди. Футболчилик фаолияти давомида асосан Тошкентнинг биринчи лига клубларида ўйнаган Сенкевич илгари мураббий сифатида “Имкон-Олтиариқ” жамоасини бошқарганди. Бу йил унга “Локомотив-БФК”да собиқ ҳакамга айланган Явар Нажафалиев ёрдам бермоқда.



“НБУ-Осиё” – Жаъфар Ирисметов (23.08.76).
Жорий мавсум мурббийлик борасида дебютини ўтказаётган Ирисметовни ҳам ишқибозлар яхши билишади. Яқин ўтмишнинг моҳир тўпурарларидан бири бўлган Жаъфар бу соҳада дастлаб “Навбаҳор”да ўйновчи мураббий сифатида ишлаганди. Мана бу йил эса у масъулиятли вазифани тўлиқ ўз зиммасига олди. Шуни айтиш керакки, илк мавсумида осон бўлмаслигини билган ёш мураббий таркибни илгари ўз билан бирга ўйнаган бир қатор тажрибали футболчилар билан кучайтириб олди. Лекин “банкирлар” кўпчилик кутгани каби барқарор ўйин кўрсатишга қийналмоқда. Ҳар холда жамоанинг шу кунгача қайд этган натижалари шуни кўрсатиб турибди. Балки бу вақтинчалик холатдир. Ирисметовни ишига эса муносиб баҳони мавсум сўнггида бериш мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳозирча кузатамиз. Айтганча бош мураббийга жамоада Арслон Толипов билан Бахтиёр Қамбаралиев кўмаклашмоқда. Ушбу трио илгари собиқ “Дўстлик”да бирга ўйнаганини мухлислар яхши эслашса керак.



“Чуст-Пахтакор” - Виталий Лигай (1970).   
Чустликлар ҳар мавсум бошида мураббийни ўзгартирмоқда. Раҳбарият ўтган мавсум бошида бошқарув постига Роберт Гайни олиб келганди. Натижа ижобий кўринишда бўлаётган бир пайтда бош мураббий Наманган вилоятининг бош жамоаси “Навбаҳор”га ўтиб кетди. Шундан сўнг унинг ўрнига самарқандлик Хайрулла Абдиев тайинланди. Бу мураббий билан ярим мавсум ҳамкорлик қилингач, бу йил яна бош мураббийни ўзгартиришга қарор қилинди. Узоқ ўйланишлардан сўнг Виталий Лигай номзодига тўхталган чуст жамоаси таркибни ҳам деярли янгитдан шакллантирди. Охирги иш жойи “Андижон” бўлган Лигай қисқа вақт ичида маҳаллий футболчилардан иборат курашчан жамоа тузишга ҳаракат қилди. Лекин натижа барибир раҳбариятни унчалик ҳам қониқтирмаётгани ойдек равшан. Эхтимол яна 2-3 турдан сўнг ҳаммаси изига тушиб кетар. Лигайга мураббийлар штабида Александр Лян ёрдам бермоқда.

“Хотира-79” - Усмон Асқаралиев (20.11.54).

Наманган вилоятининг Уйчи тумани жамоаси бўлмиш “Хотира-79” бу йил биринчи лигада иккинчи мавсумини ўтказмоқда. Ўтган йили йўл қўйилган хатолардан керакли хулоса чиқарган клуб раҳбарияти бош мураббийликка маҳаллий мутахассис Усмон Асқаралиевни олиб келди. Фаолияти мобайнида олий лиганинг бир қатор клубларини бошқарган Асқаралиев Уйчида курашчан жамоа шакллантиришга ҳаракат қилди. Таркибда олий лига ҳавосидан баҳраманд бўлган ўйинчилар борлиги учун ҳам жамоанинг ишлари ҳозирча кўнгилдагидек кетмоқда дейиш мумкин. Бош мураббийга машғулотлар жараёнида хужжат бўйича техник директор лавозимида ишлаётган Шавкат Аҳмедов ёрдам бермоқда. 



“Пахтакор-2” - Дилшод Нуралиев (19.11.69).
Нуралиев шубҳасиз биринчи лигадаги таниқли мураббийлардан бири. Ёшлар билан ишлаш хадисини олган Дилшод ака бунгача асосан болалар футболи ва ёшлар терма жамоасида ишлаб келаётганди. Жорий йилдан эса “Пахтакор-2” бошқаруви Нуралиевнинг қўлига ўтди. Асосан ёшлардан ташкил топган клубда мураббий қандай ишлашни билади. Тажрибали мураббийга Жасур Абдураимов ёндам бермоқда. Айтганча дарвозабонлар билан ҳам алоҳида ишловчи мураббий бўлиб, бу Артём Петросяндир.

“Обод” - Хайрулла Абдиев (22.11.73).

Бунгача “О.Акбаров”, “Динамо-Каттақўрғон”, “Янгиер” ҳамда “Чуст-Пахтакор” каби  жамоаларида ишлаган самарқандлик Абдиев бу йил лига дебютанти “Обод”да ҳужжат бўйича бош мураббий сифатида рўйхатдан ўтган. Айтишларича бош мураббийликни амалда Фарҳод Сафаров қилаётган экан. Жамоанинг “УзДонгЖу”га қарши кечган ўйинида ҳам футболчиларга айнан Сафаров майдон четида кўрсатма бериб турганини кўргандик. Хуллас ушбу тандем Тошкент жамоасини бошқармоқда.



“Истиқлол” - Камол Жўнашев (20.02.78).
Бу йил Пскент тумани номидан иштирок этаётган “Истиқлол” жамоасини қўқонлик Камол Жўнашев бошқармоқда. Биринчи лиганинг бир қатор жамоаларида ишлаб бу борада етарлича тушунчага эга бўлиб улгурган Жўнашев таҳминан ўтган мавсумнинг дастлабки 6 тури ортда қолганидан сўнг жамоага келиб иш бошлаганди. “Истиқлол”нинг ҳозирча бу йилги иштироки чакки эмас. Клубда бош мураббийга Фарход Раҳимбердиев ассисентлик қилмоқда.

“УзДонгЖу” - Нозимжон Муллаохунов (17.07.73).
Бу йил яна қаддини ростлаган Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоасини маҳаллий мураббий Нозимжон Муллаохунов бошқармоқда. Вилоятда ёшлар билан ишлаш борасида ўзига яраша хурмат қозонган мураббий “УзДонгЖу”да ҳам маҳаллий ёшлар билан ишламоқда. Унга мураббийлар штабида Фозил Бобораҳимов ёрдам бермоқда. Дарвозабонлар билан эса Ҳамидулло Зокиров ишламоқда.



“Оқ-тепа” – Александр Мочинов (06.05.76).
Мураббийликдаги дастлабки мавсумларини айнан “Оқ-тепа”да ўтказган Мочинов ўтган йиллар давомида маълум муддат “Бунёдкор” ёшлар жамоасида ҳам фаолият юритди. Бу йил олий лигага чиқишни кўзлаётган Тошкент клуби раҳбарияти бошқарув постига яна Александр Мочиновни олиб келди. Александр Владимирович қаерда ишламасин доимо ўзи билан бирга ёрдамчиси Анатолий Курлаевни ҳам олиб юради. Ушбу тандемга “Оқ-тепа”да қўшимча сифатида Артур Парванов ва Азиз Мухамедовни ҳам айтиш мумкин. Дарвозабон Парванов ўйновчи мураббий сифатида ишлаётган бўлса, Мухамедов жисмоний тайёргарлик бўйича фаолият юритмоқда.

“Бунёдкор-2” - Муҳитдин Ортиқов (28.05.80).
Олий лига вакили “Бунёдкор”нинг фарм-клубида бунгача Сергей Лушан ишлаб келаётганди. Мазкур мураббий ёшлар терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг, “Бунёдкор-2” бошқаруви Муҳиддин Ортиқов зиммасига ўтди. Жорий мавсумга қадар ёрдам мураббий сифатида ишлаб келган Ортиқов бу йил бош мураббий сифатида дебют мавсумини ўтказмоқда.  

Исломбек Рустамбеков.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика