Бэйл 13 ноябрь куни Голландияга қарши ўйнамайди

Aziz Tukhtamuradov
4 ноя 2015, 20:50
Уэльс бош мураббийи Крис Коулмэн кейинги ҳафта Голландияга қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинига Гарет Бэйлни чақирмади.

Футболчи жароҳатидан яқиндагина қутилди ва уэльсликлар унинг соғлиғи борасида таваккал қилмоқчи эмаслар.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, Бэйл 21 ноябрь куни "Барселона"га қарши бўлиб ўтадиган ўйингача тўлиқ соғаймоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: AS