"Бешиктош" қозоғистонлик футболчини трансферга қўяди

Sherzod Nurmatov
18 апр 2025
"Бешиктош"нинг қозоғистонлик ярим ҳимоячиси Бахтиёр Зайнутдинов ёзда клубини ўзгартириши мумкин, деб хабар берди "Takvim".

Манбага кўра, 27 ёшли ярим ҳимоячи ушбу мавсум умидларни оқлай олмаган. Шу сабабли Туркия клуби раҳбарияти футболчи билан хайрлашишни режалаштирган.

Зайнутдинов жорий мавсум "Бешиктош" сафида 12 ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Бахтиёрнинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Ярим ҳимоячининг трансфер нархи 3,3 млн еврони ташкил қилади.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Takvim