

Учрашувда голлардан бирига муаллифлик қилган Карим Бензема мадридликлар либосида 23-жамоавий совринни қўлга киритди ва бу борада клубдаги энг яхшилар рўйхатида 2-ўринда турган Франсиско Хенто билан тенглашди.
Бу борада рекордчи эса Марсело ҳисобланади. Бразилиялик “Реал” таркибида 25 та титулга эга чиққан.
Аввалроқ, Бензема 324 та голи билан “қаймоқранглилар” тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида Рауль Гонсалесни қувиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.


