Бензема - Вальбуэнага: "Қўлинг ўзингда тураверсин"

Aslanov Jasurbek
20 мар 2018
"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема 3 йил аввалги можаро учун "Фенербахче" ярим ҳимоячиси Матьё Вальбуэна билан ярашишни истамади.

Айнан ушбу келишмовчилик туфайли Бензема миллий терма жамоага чақирилмай қўйди.

Маълумотларга кўра, Вальбуэна матбуотга Бензема билан учрашиб қолса, қўл беришини айтди. Бироқ "Реал" футболчиси "Инстаграм"да шундай жавоб қайтарди: "Қўлинг ўзингда тураверсин".

2015 йилда Вальбуэна Бенземани ҳамтовоқлари билан товламачиликда айблаган эди. 2017 йилнинг ёзида "Реал" форварди судда ютиб чиқди ва у айбсиз деб топилди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: 90min.com