

Ҳар икки футболчи "Ал Аҳли"га қарши ўйинни ўтказиб юборди. "Реал" футболчиларни даволаниш учун Мадридда қолдиришга қарор қилди, аммо улар мусобақа учун қайдномада мавжуд.
"Карим тўлиқ соғлом, аммо Милитаонинг иштироки сўроқ остида. Улар жума куни машғулот ўтказишади ва биз уларнинг ҳолатини кўриб чиқамиз. Карвахаль қайтади, унинг иситмаси бор эди. Асенсио эса тикланмоқда", – деди Анчелотти.
"Қаймоқранглилар"нинг "Ал Ҳилол" билан тўқнаш келадиган финал ўйини 11 февраль куни бўлиб ўтади.



