

Мезбонлар сафида Карим Бензема дубль қайд этди.
Бу орқали 33 ёшли ҳужумчи терма жамоадаги голлари сонини 35тага етказиб олди. Бу кўрсаткич бўйича у Давид Трезегени (34) ортда қолдирди ва бешинчи ўринга чиқиб олди.
Кўп гол уриш бўйича Мишель Платини ва Антуан Гризманн (41 тадан) Оливье Жиру (46) ва Тьерри Анри (51) Франция етакчиси ҳисобланади.



