Бенитес допинг тест топшириш учун Рамоснинг пиво ичишига руҳсат бермади

Aslanov Jasurbek
29 окт 2015
"Реал" бош мураббийи Рафаэль Бенитес жамоа ҳимоячиси Серхио Рамос допинг тест топшириши учун футболчининг пиво ичишига руҳсат бермади.

Футболчи анализ топшириши керак эди, аммо у бир ярим соат давомида бу ишни бажара олмади. Рамосга пиво ичишни маслаҳат беришди, лекин Бенитес унга шундай дейди: "Пиво ичма, барча тузларингни йўқотасан".

Серхио Рамосга мураббийнинг аралашуви ёқмади, чунки бу услубда допинг тестдан ўтиш жамоада одатий холга айланган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ABC