UZ

Сўнгги янгиликлар

15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  1 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  7 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6

Бекзод Ғанижонов: «Андижондаги ўйинда тажрибасизлигимиз панд берди» Янгиликлар

Бекзод Ғанижонов: «Андижондаги ўйинда тажрибасизлигимиз панд берди»

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичининг «Андижон» — «Қизилқум» жамоалари жавоб учрашувидан (3:1) сўнг, навоийликларнинг ўн саккиз ёшли ҳужумчиси Бекзод Ғанижонов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
— Ушбу ўйин олдидан жамоамиз таркибида бир қатор жиддий йўқотишлар бор эди, — дейди Бекзод  Ғанижонов. — Шу боис, жамоамиз бош менежери Ҳамиджон Актамов ҳамда мураббийлар учрашувда биз ёшларга имконият беришга қарор қилишди. Ўйинни дастлабки дақиқаларидан майдонга тушганимдан ва менга билдирилган ишончдан жуда хурсанд бўлдим.

Тажрибали футболчилардан таркиб топган «Андижон» жамоасига қарши ёмон ўйнамадик. Кўплаб голли вазиятларни юзага келтирдик. Афсуски, уларни самарали якунлашда тажрибасизлигим панд берди. Бу эса ҳали ўз устимда кўпроқ ишлашим ва майдонда астойдил тер тўкишим зарурлигини кўрсатиб берди. Энди бор эътиборимни машғулотларга қаратган ҳолда чемпионат учрашувларида ҳам асосий таркибга қўшилишга интиламан.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика