Бекхэмнинг клуби Видалга таклиф билан чиқди

Бу ҳақида “Don Balon” хабар бермоқда.

“Интер Майами” клуби “Барселона” футболчиси Артуро Видалга таклиф юборди. Ҳозирча чилилик футболчи бу таклифга жавоб берганича йўқ. 33 ёшли Видаль жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 40 та ўйинда қатнашиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дэвид Бекхэмга тегишли клуб Эдинсон Каванини жамоага таклиф қилган ва рад жавобини олганди.


Manba: Don Balon