Беккенбауэр: "Швайнштайгерга фаолиятини Англияда давом эттиришни маслаҳат бермайман"

Aslanov Jasurbek
25 июн 2015, 13:45
"Бавария" фахрий президенти Франц Беккенбауэрнинг фикрича, Бастиан Швайнштайгернинг Англияга кўчиб ўтиши тўғри қарор эмас.

"Швайнштайгерга бу ёшда янги чақирув керак эмас. Унга Англияга ўтишни маслаҳат бермайман. Бастиан яна бир-икки йил юқори даражада ўйнаб, "Бавария"га ёрдам бериши мумкин. Агар шунда ҳам футбол ўйнагиси келса, унга МЛСга кўчиб ўтишни маслаҳат бераман" - дейди Беккенбауэр.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com