

Жамоамизга яна бир иқтидорли ва ёш футболчи қўшилди. Энди "Сурхон" сафида Беҳруз Жуматов тўп суради. У 19 ёшда, марказий ҳимоячи позициясида ўйнайди, шунингдек, ҳимоя қанотларида ҳам ҳаракатлана олади. Футболчи Одил Аҳмедов Академияси тарбияланувчиси бўлиб, аввал "Олимпик"да ўйнаган ва ўтган мавсумни Жиззахнинг "Сўғдиана" жамоасида ўтказган.
Таъкидлаш жоизки, Жуматов ўз ёшидаги энг яхши ҳимоячилардан бири ҳисобланади. У Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида 20та ўйин ўтказган ва шундан сўнг Европа клубларининг эътиборини тортган.
Жуматов билан шартнома 1 йилга имзоланган
Беҳруз Жуматов
Туғилган сана: 13.02.2006
Фуқаролиги: Ўзбекистон
Амплуа: Марказий ҳимоячи
Ўйнаган клублари
2023-2024 - Олимпия
2024 - Олимпик
2025 - Сўғдиёна
Клуб номидан Беҳрузни самимий қутлаймиз ва унга «Сурхон» сафида омад, ёрқин ўйин ҳамда кўплаб сифатли ўйинларни кутамиз", — дейилади клуб хабарида.




