“Базель” ёзда Думбияни “Рома”га қайтармоқчи

Aslanov Jasurbek
11 мар 2017
“Базель” сафида тўп тепаётган Сейду Думбия ёзда “Рома”га қайтиши мумкин.

Ўтган йили мавсум аввалида Швейцария жамоаси 29 ёшли ҳужумчини “Рома”дан ижарага олганди. Африкалик футболчи Швейцария чемпионатининг 15 учрашувида 12 марта гол уришга эришди.

Шунга қарамай, “Базель” ушбу футболчини 6 миллион еврога сотиб олишга шошилмаяпти.

Думбиянинг “Рома” билан тузган шартномаси 2019 йилнинг ёзига қадар амалда бўлади.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Football Italia