

"Базель" ойнинг энг яхши голини аниқлай олмади, сабаби клуб октябрь ойида бирорта гол урмади.
"Базель" ўтган ойда 4 учрашувнинг барчасида, умумий 0:10 ҳисобида, мағлубиятга учради. Швейцария чемпионатида "қизил-кўклар" 11 турдан кейин охирги, 12-ўринни эгаллаб туришибди.



