"Базель" ўйинчиси Бразилия терма жамоасига чақирилди

Alisher
2 окт 2021, 10:16
"Базель" ҳужумчиси Артер Кабрал Бразилия терма жамоасидан чақирув олди.

Жамоа матбуот хизматининг хабарига кўра, у жароҳат олган "Атлетико" футболчиси Матеус Куньяни алмаштирди.

Олдинроқ, 23 ёшли Кабрал умуман терма жамоага чақирилмаган. У шунингдек ўз мамлакатининг ёшлар жамоасида ҳам ўйнамаган.

Бразилия октябрда ЖЧ-2022 саралаши доирасида учта ўйин ўтказади: Венесуэла (8 октябрь), Колумбия (11 октябрь) ва Уругвай (15 октябрь).

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/CBF_Futebol

Сўнгги янгиликлар

Барча ›