

Ямайкалик 20 ёшли футболчининг бобоси ва бувиси англияликлар ҳисобланишади. Шу боисдан ҳам футболчи қонуний томондан Англия терма жамоаси сафида ўйнаши мумкин.
Маълумотларга кўра, Бэйлининг Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатидаёқ Англия терма жамоаси либосида майдонга тушиши кутиляпти. Англия ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Тунис(18 июнь), Панама (24 июнь) ва Бельгия (28 июнь)га қарши ўйнайди.



