"Байер" спорт директори клуб Патрик Шикни сотмоқчи эмаслигини айтди

Alisher
7 май 2022, 14:17
"Байер" спорт директори Симон Рольфес клуб ҳужумчи Патрик Шикни яқин вақтларда сотмаслигини айтди.

"Бизга Патрик борасида мурожаат қилиш керак эмас. Бундай савиядаги форвардга катта эътибор қаратилиши нормал ҳолат, аммо у келаси мавсум бизда ўйнайди, бу аниқ. Биз жамоамизни кучлироқ қилмоқчимиз, Патрик эса муҳим футболчи ва бизнинг режаларимизга киради", - дейди Рольфес.

Шик 2021/22 йилги мавсум "Байер" таркибида 29та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол ва 3та ассист қайд этди.

Transfermarkt футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Bild