"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди

Alisher Ostonov
12 июл 2025
"Байер" АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди.

23 ёшли Малик Тилльманнинг шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган. Немис клуби хавбек учун ПСВга 35 млн евро товон пули тўлади, дея хабар бермоқда инсайдер Флориан Плеттенберг.

Тилльман Нидерландия чемпионатининг ўтган мавсумида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг ҳисобида АҚШ терма жамоаси сафида 22 та ўйин бор.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: bayer04.de