"Байер" 50та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти

Alisher
13 май 2024
Леверкузенликлар бу сафар "Бохум"ни йирик ҳисобда таслим этишди.

"Бохум" Бундеслига 33-тури доирасида ўз уйида "Байер"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Леверкузенликлар бу сафар рақиблари дарвозасини беш бор ишғол қилишди.

"Байер" сафида Патрик Шик, Виктор Бонифейс, Амин Адли, Йосип Станишич ва Алехандро Гримальдо тўп киритди.

Қайд этиш керакки, Хаби Алонсо қўл остидаги "Байер" барча мусобақаларда 50та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти.


AlisherMuallif
Manba: championat.asia