UZ

Сўнгги янгиликлар

01:20Остон Ўрунов "Спартак"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 01:00Дилшод Раҳматов: "Эртанги ўйинга юз эмас, икки юз фоиз тайёрмиз деб айта оламан"  1 00:41Ла Лига. "Кадис" - "Барселона". Асосий таркиблар аниқ  2 00:25А Серия. "Наполи" "Сампдория"га тўртта гол урди. "Торино" ва "Лацио"да эса дуранг  0 00:05Ҳусниддин Нишонов: "Биз Эрон термасини анчадан бери кутяпмиз"  7 23:45Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ғалабага эришди. Машарипов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  4 23:27Роналдо Суперлига ҳақида: "Ёмон фикр эмас. Шунчаки, буни тўғри тушунтира олишмади"  3 23:07А Серия. "Рома" - "Удинезе". Асосий тарбиклар маълум  20 22:49Жиру "Специя"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин  1 22:30Лапорта: "Куманнинг келажаги бугунги натижага боғлиқ эмас"  12 22:11Футзал. ЖЧ-2021. Қозоғистон ва Аргентина рақибларини тор-мор этиб, чорак финалга чиқди  27 21:57"Барселона" туркиялик вундеркинд трансферини эълон қилди  5 21:40Анчелоттининг айтишича, "Реал"нинг келажаги порлоқ  25 21:23Кроос умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  10 21:05"Рома" ўз стадионида вакцинация марказини очди  0

Бахтиёр Ашурматов: "Таркиб бўйича мени хавотирга солаётган жиҳат..." Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Таркиб бўйича мени хавотирга солаётган жиҳат..."

Суперлиганинг тўртинчи туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.





- Ўйин ҳақида

- Ростини айтсам, 2 та вазият бизни жуда ранжитди, қайсидир маънода эса қувонтирди. Энг ёқмаган ҳолат мухлислар биздан ғалаба кутганлакларига қарамасдан, гол уролмадик ва дуранг ўйнадик. Биринчи вазият – мухлисларимиз гол кўришмади, иккинчиси – биз қимматли очколарни йўқотдик.  Хурсанд қилган томони, "Бунёдкор"дек жамоа дурангдан ғалаба қозонгандек хурсанд бўлиши бўлди. Жамоа қандайдир вақт чўзишга уринди. Майдонимизда ўйнаган рақиб жамоа қийналяпти, бу озгина бўлса-да, бизни хурсанд қиляпти. Йигитлар тинимсиз меҳнат қилишяпти. Ўйлайманки, натижа албатта, келади.  Борларини бериб ўйнаётган футболчиларимизга раҳмат айтаман.  Худо хоҳласа, мухлислар кутган ғалабани қўлга киритамиз.

- Суҳроб Бердиев қачон сафга қайтади?

- Афсуски, Суҳроб Бердиевнинг тикланиш муддати биз кутгандан кўра чўзилиб кетди. У ҳали машғулотларга ҳам қўшилгани йўқ. Якка машғулотларга киришганди, аммо оёғида оғриқ сезилди. Ўйлашимча, Бердиев тахминан 1 ойдан кейин сафга қайтади. 

- Бугун захирадан тушган иккита ҳужумчи (Сидоров ва Хожимирзаев)нинг ўйинидан қониқдингизми? Улар сиз кутган ўйинни кўрсатдими?

- Бугунги ўйинда захирадан туширилган ўйинчилар жамоа ўйинини кучайтиришди. Захирага олинган ўйинчилар ҳам яхши ўйнашди. Масалан, Норбековдан ҳаммамиз кўп нарса кутяпмиз. У ҳали формага кириб олса, жамоамизга катта фойда келтиради. Умуман олганда, захирадан тушганлар ўзларидан ёмон таассурот қолдиришмади.  

- Жамоада учинчи йил ишлаяпсиз, бу вақт ичида жамоа меҳмонда ҳам ишончли ўйнаб, медаллар учун курашадиган ҳолатга келадими?

- Жамоамизнинг ўтган йилги ва бу йилги ўйинлари орқали айтиш мумкинки, жамоамиз бунга муносиб эканлигини кўрсатяпти. Биз ҳар битта ўйинда ғалаба учун ўйнаяпмиз. Футболда омад муҳим роль ўйнайди. Ўйлайманки, омад келса, жамоа юқори ўринлар учун курашишга тайёр. Таркиб бўйича мени хавотирга солаётган жиҳат – жамоамизга "диспетчер" ўйинчи етишмаяпти. Мисол учун, бугун Бамбани асосий таркибда майдонга туширдик, лекин унинг ўйини қовушмаган паллада худди шу типдаги ўйинчи захирамизда йўқ. Тўп назорати бўйича озгина қийинчиликка дуч келяпмиз. Биринчи даврада ўзимизга керакли очколарни тўплаб олсак, иккинчи даврада селекция ишларини амалга оширамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика