UZ

Сўнгги янгиликлар

20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 20:08Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон  0 20:00"Динамо" – "Нефтчи" 0:0 (матнли трансляция)  2 19:11Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  15 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  5 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2

Бахтиёр Ашурматов "Сурхон"га қарши ўйин, Музаффаровнинг йўқлиги ва кейинги ўйин ҳақида гапирди Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов "Сурхон"га қарши ўйин, Музаффаровнинг йўқлиги ва кейинги ўйин ҳақида гапирди

"Қўқон-1912" жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов "Сурхон"га қарши ўйиндан сўнг (3:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.

Учрашув ҳақида

Бугунги ўйин олдидан мураббий сифатида бироз ҳис-ҳаяжон бор эди. Чунки, "Сурхон" сафида малакали футболчилар етарли. Саломов, Касян, Станоевич, Ғофуров каби кучли футболчилар шулар жумласидандир. Шу сабабли ҳам ўйин олдидан ҳавотир бор эди.

Лекин йигитлар ўз ўйинлари билан потенциалимиз юқори эканлигини кўрсатишди. Ушбу ғалаба учун йигитлардан миннатдорман, улар билан фахрланаман. Уйда ўйнаганимиз учун босим уюштиришимиз керак эди, имкониятларимиз яхши эканлигини футболчиларимиз кўрсатиб беришди, ўйлайманки келаси баҳсларда ҳам шундай ўйинни сақлаб қоламиз.


Биринчи ва иккинчи бўлимдаги фарқ?

Биринчи бўлимларда жамоамиз тартибли ўйин намойиш этмоқда. Гол киритганимиздан сўнг рақиб томонда ҳам бўш зоналар пайдо бўлмоқда ва шу сабаб қарши ҳужумда ҳам ўйнаяпмиз. Бунинг ортидан яна голли вазиятларга ҳаракат қиляпмиз. Шу сабабли голгача йигитларда ҳам босим бўлиб турибди. Шунинг учун ўйинимизни икки қисмга - голгача ва голдан кейин деб ажратсак бўлади. 

Ўйлайманки, бугун ғалабага ҳақлироқ бўлдик. Ушбу ўйиндан мухлислар ҳам хурсанд бўлишди. 


Музаффар Музаффарров ҳақида

Музаффар бугун ўйин қайдномасига киритилди. Агар зарурият туғилганида уни 30 дақиқагача ўйинга қўйишимиз ҳам мумкин эди. Ҳисоб 2:0 кўринишида бизнинг фойдамизга кўриниш олгани учун бошқа йигитларга имкон бердик. Ўйлайманки, у келаси ўйинлрга 100 фоиз тайёр бўлади. 


Кейинги турда Машъал билан ўйин ҳақида

Албатта биз ҳар бир учрашув олдидан рақиб ўйинни жамоа билан, мураббийлар штаби билан бирга ўрганамиз, таҳлил қиламиз. Шунга қараб ўйин тактикасини танлаймиз, тайёргарлик кўрамиз. Бугунги ғалабада ҳам мураббийлар штабимиздаги Зоҳид Нурматов ва Даврон Файзиев, шунингдек бошқа мутахассисларимизнинг ёрдами катта бўлди. Уларга миннатдорчилик билдираман. Қолаверса, раҳбарият ҳам бизга имконият яратиб бермоқда, бунинг учун раҳмат айтаман. Биз бунга жавобан раҳбарият ва мухлисларнинг ишончини оқлашимиз лозим. 

Энди сафардаги ўйинларда бундан кучлироқ ўйин кўрсатсак, натижамиз янада яхшиланиши мумкин.



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика