Бахтиёр Ашурматов: "Мағлубиятда айбдорман"

Narzulla Saydullayev
28 июл 2019, 09:16
Суперлига 14-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Насаф" (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Авваламбор бугунги мағлубият учун мухлисларимиздан узр сўрайман. "Насаф" яхши жамоа, лекин муҳлисларимиз олдида ўз майдонимизда бундан яхшироқ, тажовузкорроқ ўйин кўрсатишимиз керак. Биз мухлисларимиз олдидаги айбимизни ювиш учун кейинги ўйинларда худо хоҳласа керакли очколарни қўлга киритишимиз керак.

Раҳбарият жамоага ҳамма шароитларни яратиб бермоқда. Ойлик маошлар ҳам тўланди. Биз шунга яраша муносиб уйин кўрсатишимиз керак. Мағлубиятда айбдорман. Сурхондарёда яхши жамоа бўлиши учун юракдан меҳнат қилмоқдамиз. Насиб қилса, тез орада жамоамиз мухлисларимизга манзур бўладиган чиройли ўйин кўрсатишига ишониб қоламан", - дейди Бахтиёр Ашурматов.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›