

Унга кўра, дарвозабон Мануэль Нойер, ҳимоячи Омар Ричардс ва ярим ҳимоячилар Кингсли Коман ҳамда Корентен Толиссонинг COVID-19'га топширган тести ижобий натижа берган. Уларнинг барчаси ўзини яхши ҳис этмоқда ва эҳтиёт шарт уй карантинига олинган.
“Қизиллар” 2 январда жамовий машғулорларга қайтмоқчи эди, аммо энди клубнинг барча ходимлари 3 январ куни қайта тестдан ўтадиган бўлишди.



