"Бавария"га қарши ўйиндан олдин "Реал"да жиддий йўқотиш бор

Mirjalol Normatov
26 апр 2018, 17:47
"Реал" ҳимоячиси Дани Карвахаль ЕЧЛ ярим финали доирасида "Бавария"га қарши жавоб баҳсини ўтказиб юборади.

"Marca" нашри хабарига кўра, 26 ёшли футболчи кечаги учрашувда оёғидан жароҳат олган. Унинг тикланиши учун 2-3 ҳафта керак бўлади.

"Реал" - "Бавария" жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви 1 май куни ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca