

Мюнхенликлар раҳбарияти Нойер билан ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришганлиги айтилмоқда. Қайд этилишича, 34 ёшли дарвозабон билан битим 2023 йилга қадар узайтирилади.
Нойер жорий мавсум Бундеслигада 25 ўйинда қатнашиб, 10та баҳсни қуруқ ўтказди.
Аввалроқ, “қизиллар” Томас Мюллер ҳамда Альфонсо Дэвис билан шартномани узайтиргани ҳақда хабар қилинганди.



