"Бавария" мухлислари учун хушхабар

5 янв 2019, 23:15
"Бавария" матбуот хизмати жамоанинг уч нафар футболчиси сафга қайтганини маълум қилди.

Айни пайтда "Бавария" жамоаси Қатарнинг Доҳа шаҳрида  машғулот ўтказмоқда. Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, жароҳатидан қутулган футболчилар, Хамес Родригез ва Матс Хуммелс жамоа машғулотида иштирок этишяпти. Шунингдек, Серж Гнабри ҳам тўлиқ тикланиш жараёнини ўтказаётгани айтиб ўтилган. 

Мухлислар ҳамон Арьен Роббенни сафга қайтишидан умидавор. "Бавария" матбуоти хизмати голландиялик вингерни қачон сафга қайтиши ҳали номаълум эканини эълон қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: fcbayern.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›