

Немис гранди 21 ёшли футболчининг йиллик маошини 22 миллион еврога оширишни мақсад қилган.
Мусиаланинг "Бавария" билан тузган шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчининг ҳозирги маоши 9 миллион еврони ташкил қилади.
Маълумот учун, футболчи жорий мавсум 14 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 9 та гол ва 4 та голли узатма бор.



