"Бавария" Мазрауи трансферини эълон қилди
24 май 2022 16:00
Янгиликлар
Мюнхен клуби 24 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси билан 2026 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. У "Аякс" билан амалдаги шартномаси тугаётгани туфайли клубни эркин агент сифатида тарк этди.
"Бавария" билан музокаралар эндигина бошланганида, менда дарҳол яхши кайфият пайдо бўлди. Европанинг энг яхши клубларидан бирига қўшилганимдан хурсандман. "Бавария" яқинда кетма-кет 10-марта Германия чемпионига айланди ва келаси йили Чемпионлар Лигаси учун кураш олиб боради.
Энг катта совринларни ютиш учун айнан шу клубни танладим", – деди Мазрауи.
Марокашлик футболчи жорий мавсумда "Аякс" сафида барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар