"Бавария" "Манчестер Сити" ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи

Alisher Ostonov
1 фев 2026, 18:19
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Жон Стоунс "Бавария"га ўтиши мумкин.

Бу ҳақда журналист Кристиан Фальк хабар бермоқда.

Манбага кўра, мюнхенликлар инглиз билан шартнома имзолаш вариантини кўриб чиқмоқда, чунки у ёзда эркин агентга айланиши мумкин. Шунингдек, "Бавария" раҳбариятига ҳимоячининг мюнхенликлар устози Венсан Компани тақлид қиладиган Хосеп Гвардиоланинг ўйин услубини яхши билиши ёқади.

Жон Стоунс "Манчестер Сити" сафида 2016 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Футболчи жорий мавсумда 13 та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/cfbayern