“Бавария” Кейн учун яхшиланган таклиф билан чиқишга тайёр
09 июл 2023 08:17
Янгиликлар
“Бавария” Кейн учун яхшиланган таклиф билан чиқишга тайёр
“Бавария” ҳали ҳам “Тоттенхем” ҳужумчиси Харри Кейнга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Daily Mail.
Манбага кўра, “Бавария” ҳужумчи учун яхшиланган таклиф билан чиқишга тайёр. Қайд этилишича, Мюнхен клуби Кейн учун 70 миллион фунт (81 миллион евро) таклиф қилишга тайёр. Шу билан бирга, “Бавария” бу трансфер тезроқ ҳал бўлишини истамоқда.
Аввалроқ, “Тоттенҳем” Кейнни сотиш ниятида эмаслиги ва унга маошини сезиларли даражада оширган ҳолда янги шартнома таклиф қилгани хабар қилинганди.
Кейннинг шартномаси 2024 йил ёзида якунланади. Ўтган мавсумда у жамоаси сафида 38 ўйинда 30 гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар