

Бу “Бавария” учун еврокубокларда қўлга киритилган кетма-кет 16-ғалаба бўлди. Натижада Флик шогирдлари “Атлетико М”нинг рекордини такрорлади.
“Бавария” ЕЧЛнинг 2019/20 йилги мавсумидаги 11 та баҳсда, Европа Суперкубогида “Севиля” устидан, шунингдек, ЕЧЛнинг амалдаги мавсумида 4 та ўйинда ғалабага эришди.
“Атлетико” эса 2011 йилдан 2012 йилга қадар Европа Лигаси ва Европа Суперкубогида жами 16 та ғалабани қўлга киритганди.
Маълумот учун, “Бавария” 1 декабрда ЕЧЛ 5-тури доирасида “Атлетико” билан ўйнайди.



