"Бавария" - "Барселона" ўйини ёпиқ эшиклар ортида ўтади

Mirjalol Normatov
20 ноя 2021, 00:12
ЕЧЛнинг 6-тури доирасида "Бавария" ўз майдонида "Барселона"га қарши баҳс олиб боради.

"Bleacher Report" хабарига кўра, мамлакатдаги коронавирус пандемияси сабабли ушбу баҳс ёпиқ эшиклар ортида ўтказилади. Мюнхен шаҳри ҳукумати спорт тадбирларига 25 фоиздан ошиқ мухлис киритилмаслиги борасида қарор чиқарган. Клуб расмийлари эса мамлакатдаги ҳолатни инобатга олиб, ўйинни бир йўла мухлисларсиз ўтказишга келишиб олган.

"Бавария" - "Барселона" баҳси 8 декабрь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bleacher Report

Сўнгги янгиликлар

Барча ›