"Бавария" "Барселона" футболчисини сотиб олишга тайёр

Alisher
22 окт 2019, 18:23
"Барселона" ҳимоячиси Самуэль Умтити фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин.

25 ёшли франциялик футболчига "Бавария" қизиқиш билдирмоқда. Мюнхенликлар ҳимоячиси Николас Зюленинг жароҳатидан сўнг клуб Умтитини 60 миллион еврога ҳам сотиб олишга тайёр турибди.

Футболчи фаолиятини "Лион"да бошлаган ва шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади.

"Барселона" 2016 йилда Франция терма жамоаси ҳимоячисини ўз таркибига қўшиб олган эди.

Умтити жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 1та ўйинда майдонга тушган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Tuttosport