"Бавария" "Барселона" футболчиси учун 40 миллион евро таклиф қилди
20 фев 2021 17:38
Янгиликлар
"Бавария" "Барселона" футболчиси учун 40 миллион евро таклиф қилди
"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.
18 ёшли футболчининг трансферига Мюнхеннинг "Бавария" клуби қизиқиш билдирмоқда. Немис клуби раҳбарияти "кўк-анорранглилар"га футболчи учун 40 миллион евро таклиф қилди, аммо каталонияликлар бунга рад жавобини беришди.
Педри жорий мавсум "Барса" либосида барча мусобақаларда 34та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 4та ассист қайд этди.
Испаниялик футболчининг клуб билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар