"Бавария" "Барселона" дарвозабонига қизиқиш билдирмоқда

Aslanov Jasurbek
11 фев 2018, 17:35
"Барселона" дарвозабони Яспер Силлессен "Бавария" қизиқишлари доирасида.

Маълумотларга кўра, немис гранди посбони Мануэль Нойер ёзгача жароҳатидан қутила олмаса мюнхенликлар Силлессенни сотиб олишга ҳаракат қилишади. Аввалига "Бавария" Каталония клубининг биринчи дарвозабони Марк-Андре тер Штегенни харид қилмоқчи эди, бироқ улар Испания Кубогидаги ўйинларни кузатиб, голландиялик посбонга қизиқиш билдиришди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo