
Булар ҳимоячи Жером Боатенг, ярим ҳимоячилар Тони Кроос ва Давид Алабалар. Мазкур футболчилар билан клуб узоқ йилга мўлжалланган шартнома имзоламоқчи.
Алабанинг амалдаги шартномаси 2015 йилга қадар давом этади, клуб эса унга яна тўрт йиллик шартнома таклиф этмоқчи. Ўйинчининг маоши эса йилига 6 миллион еврони ташкил этади. Кроос ва Боатенгларнинг шартномаси ҳам 2015 йилгача давом этади.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, клубдаги Клаудио Писарро, Даниэль ван Бюйтен ва Рафиньяларнинг шартномаси келаси мавсумда тугайди.