"Бастия" - "Лион" учрашувида мухлислар футболчиларга ҳужум қилишди ФОТО

Narzulla Saydullayev
17 апр 2017, 08:11
Франция чемпионати доирасидаги "Бастия" ва "Лион" ўртасидаги ўйин тартибсизликлар туфайли охирига етмай қолди.

Аслида баҳс бошланмасидан олдин "Бастия" мухлислари майдонга югуриб чиқиб "Лион" футболчиларига ҳужум қилишга уринишгани учун 50 дақиқа кечикди. Биринчи тайм охирида мухлислар барибир майдонга тушиб келиб "Лион" посбони Антони Лопешга ҳужум қилишди. Жанжал пайтида стюардлардан бири Муктар Дьякабига зарба берди. Учрашув давом эттирилмади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: tass.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›