

Аслида баҳс бошланмасидан олдин "Бастия" мухлислари майдонга югуриб чиқиб "Лион" футболчиларига ҳужум қилишга уринишгани учун 50 дақиқа кечикди. Биринчи тайм охирида мухлислар барибир майдонга тушиб келиб "Лион" посбони Антони Лопешга ҳужум қилишди. Жанжал пайтида стюардлардан бири Муктар Дьякабига зарба берди. Учрашув давом эттирилмади.






