UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  2 16:54Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчиси "Металлург"га ўтди  1 16:12ЕЧЛ 1/8 босқичига қуръа ташланди. "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди  53 15:56"Барселона" бошқаруви аъзоси клуб Ҳоланд билан битим тузиши мумкинлигини айтди  3 15:40"Ғазалкент" назорат учрашувида "Зенит-2" билан дуранг ўйнади  1 15:27Водий клуби 12 йилдан сўнг янги мавсумни ўз аренасида қарши олади   3 15:04Нафақат чемпионлик учун кураш: "Арсенал" майдондан ташқарида ҳам "Манчестер Сити"га чақириқ ташлади  2 14:38Суперлига-2026. Мавсум давомида кузатиб бориш керак бўлган ёш иқтидор эгалари  2 14:12"Сўғдиёна" сўнгги бор қачон мавсумни ғалаба билан бошлаган?  1 13:49АПЛ клуби бош мураббийи билан шартномани 2032 йилнинг ёзигача узайтирди  0 13:26Суперлига. "Қўқон-1912" 7 йиллик нохуш анъанага барҳам берадими?  8 13:06Англия грандлари "Ноттингем Форест" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  3 12:38"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" футболчисига қизиқмоқда  1 12:10Роналду Англияга қайтиши мумкин?!  6 11:42Жанубий Америка Рекопасида сенсация! "Фламенго" совринни Аргентина клубига бой берди  3

"Барселона"нинг янги устози Херардо Мартинонинг услуби Янгиликлар

"Барселона"нинг янги устози Херардо Мартинонинг услуби

Mundodeportivo.com сайти “Барселона”нинг янги мураббийи Херардо Мартинонинг мураббийлик услубини таҳлил қилиб чиқди.
Рақиб майдонида прессинг ташкил этиш
Мартинонинг жамоаларини ўйинларидаги асосий сифатларидан бири  тўпни қайтариб олиш учун рақиб майдонида прессинг ташкил этишади. Мураббий тўпга эгалик қилиш ва янги ҳужумларни ташкил қилиш учун ўйинчилардан доимо рақиб майдонида тинмасдан ҳаракатланишни талаб қилади.

4-3-3, лекин ўзгартиришлар билан

Охирги иш жойи “Нюеллс” жамоасини 4-3-3 тактикаси туфайли Жанубий Америка “Барса”си деб аташарди, бунга тактиканинг кўриниши ҳам хақиқий исботдир. Лекин зарурат туғилса тажрибалар қилиб боришга қобилияти бор.

Руҳлантирувчи

Тата Мартино техника ва тактикаларидан ташқари ажойиб нотиқлик санатига ҳам эгадир. У  ўйинчиларга керакли хабарларни бериб боришга қодир мураббийдир ва доимо ўзаро ҳурматга интилади.

Деталларга қайғуриш

Мартинонинг ҳамма ёрдамчилари уни тартибли ва аниқликни яхши кўрадиган мураббий деб билишади. Иш пайтида ҳамкасблари деталларга риоя қилишини талаб қилади.

Белса шогирди

Мартино барча интервюларида фақатгина битта мураббийни ёқтиришини айтган, бу  Марсело Белса. У ҳаммадан энга зўри. У ҳар қандай вазиятларга йўл топа олади. Бундан ташқари у иродали эканлиги билан ҳам обрў топган. Бироқ унинг устози билан фарқи, Мартино қизиққон эмас ва вазиятларга ҳушёрлик билан баҳо беради.

Кийиниш услуби

Мартино доимо қулайликка интилади, шунинг учун ҳам жамоа фақат спорт либосларини кияди. Менга дабдабали юриш ёқмайди, худди тўйга бораётгандек бўламан.

Жамоавийлик

Мартино жамоавий ўйин тарафдори, якка маҳоратлиларга кўзини юмиб келган, бунақаси “Барса”да оз эмас. У жамоа муваффақиятларга эришиши учун бирлашиши керак деб ҳисоблайди.

Камтарлик ва соддалик

Мартино ўзини кўз-кўз қилишни ёқтирмайди, у камтарлик ва соддаликни афзал билади. У оддийликни яхши кўрадиган ва бошқаларга ўрнак бўла оладиган инсондир.

Barsamania.com сайтидан Жавлонбек Юсупов таржима қилди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика