

33 ёшли немисга "Галатасарой" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Туркия клуби футболчига илк таклифни юборишга ҳам улгурган.
Илкай Гюндоган ўтган йилнинг ёзида "Манчестер Сити"дан "Барселона" сафига келиб қўшилганди. У жорий мавсум барча мусобақаларда 43 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 5 та гол ва 10 та голли узатма бор.



