"Барселона"да 6-рақамнинг янги эгаси маълум

Sherzod Nurmatov
26 сен 2020, 22:18
Бу ҳақда "Барселона" расмий сайти хабар берди.

"Барселона"нинг уч футболчиси 2020/21 йилги мавсум учун ўзларига рақам танлашди.

"Бетис"да ижарада ўйнаб қайтган хавбек Карлес Аленья обрўли 6-рақамни олди. Илгари бу рақам "Фулхэм" ёки "Эвертон"га ўтиши кутилаётган Жан-Клер Тодибога тегишли эди.

Каталонияликларнинг янги футболчиси Франсишку Тринкан 17-рақам остида ҳаракат қилади. Бу рақам сўнгги мавсумда Антуан Гризманнга тегишли эди (ҳозир у 7-рақамни олган).

"Барcелона" тарбияланувчиси Педри эса асосий таркибда 16-рақам остида ўйнайди. Олдинги мавсумда бу рақам Мусса Вагега тегишли эди. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com